https://sputniknews.uz/20220725/qozogiston-prezidenti-umra-ziyoratini-ado-etdi---foto-26487321.html
Қозоғистон президенти Умра зиёратини адо этди - фото
Қозоғистон президенти Умра зиёратини адо этди - фото
Sputnik Ўзбекистон
24 июль куни Қасим Жомарт-Тоқаев Макка шаҳрида умра (кичик ҳаж) зиёратини адо этди. 25.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-25T09:45+0500
2022-07-25T09:45+0500
2022-07-25T09:45+0500
дунёда
қасим-жомарт тоқаев
умра
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/19/26486658_0:24:1280:744_1920x0_80_0_0_87538efa02b450fddc80785877778376.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим Жомарт-Тоқаев 24 июль куни Ислом динининг бош зиёратгоҳи – Макка шаҳрида умра (кичик ҳаж) зиёратини адо этди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, 23 июль, шанба куни Қозоғистон президенти Қасим Жомарт-Тоқаев подшоҳ Салмон ибн Абдул-Азиз Аль Сауднинг таклифига биноан расмий ташриф билан Саудия Арабистонига борган. Каср Ас-Салам саройида Саудия Арабистони подшоҳининг Қасим Жомарт-Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтган.Шундан сўнг, президент Тоқаев Саудия Арабистони билан муҳим келишувлар имзоланганини маълум қилди. Учрашув якунлари бўйича томонлар 13 та муҳим ҳужжатни имзолаган.Бундан ташқари, Тоқаев Салмон ибн Абдул-Азиз Аль Саудни “Алтын Қыран” ордени билан тақдирлаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/19/26486658_129:0:1152:767_1920x0_80_0_0_60ea5eafdbb1ab77c1f7d598debec577.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қасим-жомарт тоқаев, умра
дунёда, қасим-жомарт тоқаев, умра
Қозоғистон президенти Умра зиёратини адо этди - фото
24 июль куни Қасим Жомарт-Тоқаев Макка шаҳрида умра (кичик ҳаж) зиёратини адо этди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим Жомарт-Тоқаев 24 июль куни Ислом динининг бош зиёратгоҳи – Макка шаҳрида умра (кичик ҳаж) зиёратини адо этди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати
хабар берди. “Президент алоҳида шараф билан тақдирланди — у эшиклари ҳурматли меҳмонлар учун алоҳида ҳолатларда очиладиган Каъбага кирди. Бу Саудия Арабистони раҳбариятининг Қозоғистон раҳбарига чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлганидан далолатдир”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 23 июль, шанба куни Қозоғистон президенти Қасим Жомарт-Тоқаев подшоҳ Салмон ибн Абдул-Азиз Аль Сауднинг таклифига биноан расмий ташриф билан Саудия Арабистонига борган. Каср Ас-Салам саройида Саудия Арабистони подшоҳининг Қасим Жомарт-Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтган.
Шундан сўнг, президент Тоқаев Саудия Арабистони билан муҳим келишувлар имзоланганини маълум қилди. Учрашув якунлари бўйича томонлар 13 та муҳим ҳужжатни имзолаган.
Бундан ташқари, Тоқаев Салмон ибн Абдул-Азиз Аль Саудни “Алтын Қыран” ордени билан
тақдирлаган.