Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Озод қилинган Волновахада осуда ҳаёт қайта изига тушмоқда – видео

Россия минтақалари уй, мактаб, болалар боғчаси, касалхона, маданият уйлари ва бошқа инфратузилмаларни қайта тиклашга ёрдам беришмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Россия минтақалари ДХРнинг Волноваха туманидаги инфратузилмаларни қайта тиклашга ёрдам беришмоқда. Бу туман Украина қуролли кучларининг ўққа тутишидан жиддий жабр кўрган.
Туман маъмурияти раҳбари Константин Зинченконинг маълум қилишича, бу ерга аста-секин осуда ҳаёт қайтмоқда. Инфратузилмалар, уй-жойлар қайта тикланмоқда, сув қувурлари таъмирланмоқда.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган. 3 июль куни Луганск халқ республикаси тўлиқ озод қилинди.