АҚШда Россияни “терроризм ҳомийси” деб эълон қилишга тайёрланишмоқда

Умуман олганда, америкалик қонунчиларнинг ташаббуслари аҳмоқона туюлади. Икки юз йилдан ортиқ бир гала террорчи-сепаратистлар қўлида қолган давлат минг йиллик Россия империяси учун масхара қилувчи сўзларни қидириш билан овора.
Sputnik
Одатда “терроризм ҳомийси” мақомини Вашингтон олдида айбдор бўлган мамлакатларга Давлат Департементи беради. Аммо унинг ҳозирги раҳбари Тони Блинкен Россияга қарши бу ишни қилишга шошилаётгани йўқ. “Шахсан мен русларнинг украинларга нисбатан террор қилаётганига шубҳаланмайман- аммо масала шундаки, (бу борада ҳозир ҳуқуқшунослар иш олиб боришяпти) биз бу мақомни беришга етарли асосларимиз бўлишига ишонч ҳосил қилишимиз керак”, - деган эди у апрель ойи Сенат олдида.
Давлат департаменти ҳуқуқшунослари ҳам ҳеч қаерга шошмади. Ва ниҳоят, конгресс спикери, демократ хоним Ненси Пелосининг бу жонига тегди. Яқинда у Блинкенга телефон қилди ва агар давлат департаменти бу оворагарчиликни чўзадиган бўлса, у конгресс орқали Россияни “терроризм ҳомийси” сифатида тан олишни кўзда тутадиган қонун киритишини айтган. Бу ҳақида Politico нашри хабар берди.
Мамлакатга “терроризм ҳомийси” мақомини бериш тўғрисидаги конунни қабул қилиш тартиби анча мураккаб. Бироқ, ҳозирда демократлар конгрессда кўпчиликни ташкил қилаётган экан, бу амалга ошиши ҳам мумкин. Яна бир масала шундаки, ноябрдаги сайловларда демократлар кўпчиликни йўқотади- АҚШга бу даврга қадар ўзга сайёраликлар ҳужум қилиб қолмаса, албатта. Ҳозир вақт шундай- ҳеч нимани истисно этиб бўлмайди. Хуллас, савол: Пелоси сайловга қадар бу қонун лойиҳасини конгресс орқали киритишга улгурадими? Қолаверса, август таътилларига ҳам оз қолди.
Хўп, мана шу қонун қабул қилинганда ҳам Вашингтонга нима фойда бўлади? Назарий олиб қараганда, Штатлар “терроризм ҳомийси” деб номланган мамлакатнинг вакиллари- дипломат шахслардан иммунитет қайтариб олиниши мумкин. Мамлакатнинг ўзига эса навбатдаги “дўзахий” санкциялар қўлланилади.
Амалиётда эса бунинг ҳаммаси пуч. Майли, дипломатик алоқаларни узамиз ҳам. Россиянинг кўп йиллик тарихида Қўшма Штатлар билан дипломатик алоқалари фақат қисқа, ўткинчи эпизод бўлган. 1807 йилда рус подшоси ўша пайтдаги глобал тузум томонидан нафратланган бу бечора сепаратисларни тан олган. 1918 йилда америкалик шериклар тўсатдан Мурманск ва Архангельскни босиб олишга ҳаракат қилишди. Уларнинг танобини тортиб қўйишди ва ҳайдаб чиқаришди. 1917 йилдан 1933 йилгача мамлакатлар ўртасида алоқалар бўлмаган. Хўш, ним қилибди шунга?
Эътибор беринг: Вашингтон дипломатик муносабатларни 1933 йилда, америкаликлар Буюк депрессия натижасида юзага келган очарчиликдан оммавий равишда ҳалок бўлаётган пайтда тиклашга ҳаракат қилган. Совет Иттифоқи эса бу пайтда рекорд суръатларда ривожланган. Шундай гумонлар борки, ҳозирги Буюк рецессия ҳам америкаликларни худди ўша ҳолатдаги кўйига солиши мумкин. Ва аллақачон, ҳозирнинг ўзида уларнинг чорак қисми - тўйиб овқат емаяпти, яъни чиройли сиёсий сўзлар билан ифодалайдиган бўлсак, “овқатни ўтказиб юборяпти”. Ривожланишда давом этамиз- улар яна айланиб-ўргилиб муносабатларни яхшилаш учун келишади.
“Дўзахий” санкцияларга келсак, Америка раҳбарининг хотира билан муаммоларини ҳисобга оламиз ва ҳамкорларимизга эслатиб қўймоқчимизки, улар бизга қарши санкцияларни аллақачон қўллашган. Аммо уларни киритиш Вашингтон учун шу қадар оғир ботдики, санкция кетидан яна санкция қўллашди. Аввал ўғитлар ва озиқ-овқатлар бўлди, энди бунда қишлоқ хўжалиги, энергетика соҳасидаги битимлар. Кейинчи? Балки киритиш ёки чекинишни аллақачон ҳал қилиш вақти келгандир?
Агар янги санкциялар энергетика соҳасига таъсир қилса, Россия АҚШга бойитилган уран, яъни Америка АЭСлари учун сув ва ҳаводек керак бўлган моддани етказиб беришдан воз кечади. Кейин қандай қилиб режим ўз фуқароларини электр билан таъминлайди? Худди Шри-Ланкадекми? Омадини берсин.
Эҳтимол, янги қонуннинг қабул қилиниши билан бизнинг мамлакатимиз учун қандайдир имидж йўқотишлари бўлар. Аммо бундан шерикларимизга шундай муаммоки, уларнинг ўзлари “юмшоқ кучлар” инструментларини синдиришди. Улар ишламай қўйишди. Улар америкаликларнинг ўзини қийнайдиган бўлишди.
“Терроризм ҳомийси” деган ҳақоратни ўйлаб топган мамлакат ўз тарихи давомида бегона ҳудудларни эгаллаб олган ва бахтиқаро маҳаллий аҳолини оммавий қирғин қилганини бутун дунё яхши билади. Хитойлик ўртоқлар америкаликларнинг туб аҳолисидан тортиб бутун дунё бўйлаб содир этган қирғинларнинг кўплаб рўйхатларини тузишди. Рўйхатлар ҳайратланарли. Ўша америкаликларнинг ўзи назорат қиладиган Википедияда ҳам буни кўришингиз мумкин. Хўп, унда нималар келтирилган? Вашингтон томонидан босиб олинган ўнлаб мамлакатлар, миллионлаб қурбонлар, саноат миқёсида ядровий, кимёвий ва биологик қуроллардан фойдаланиш... Гитлер ҳайратдан ёқа ушлайди буни кўриб.
Улар эса бу “ҳомийлик ёрлиғи”ни шунчаки одамларни ҳимоя қилаётган Россияга ёпиштиришга ҳаракати қилишмоқда. Йўқ, бунга ҳеч ким лаққа тушмайди. Қолаверса, бундай нарсалар, хитойлик ўртоқлар таъбири билан айтганда уни жамоатчилик фикрида кўтариш мумкин.
Янги мустамлакачилик қўрғонига дадил қаршилик кўрсатаётган мамлакат бутун дунё одамлари қалбини забт этиши муқаррар. Россия бугун Вашингтоннинг глобал қудратига путур етказаётган довюрак партизандир. Табиийки, кичик партизанлар ҳам унга эргашади. Ва ҳатто партизанлик қилишни истамаган мамлакатлар ҳам, бизнинг пинжимизга суқилади, чунки америкалик махлуқни фақат биз билан енгиш мумкинлигини билади. Ёлғизликда қўлдан келмайди. Яъни, АҚШнинг ҳар қандай таҳдидли ишораси бизга нисбатан “юмшоқ куч”ни, бизнинг дунёга таъсиримизни кўпайтиради. Нима ҳам дердим, шерикларга бу учун раҳмат албатта.
Давлат котиби Тони Блинкен- моҳиятан бизнинг одам, Киев губернияси аҳолисининг авлоди- буларнинг ҳаммасини яхши тушунади. Ушбу “ҳомийлик” мавзуси Америка сиёсатида бир неча бор пайдо бўлган. Давлат департаменти буни бир неча ойдан буён якунлай олгани йўқ.
Блинкен яна бир энг оддий нарсани тушунади. Бу Американинг жуда муҳим давлат сири, аммо мен ҳозир айтмайман. Гап шундаки, америкалик сиёсатнинг бу инструменти умуман иш бермайди.
Ҳозирги кунда давлат департаментининг “терроризм ҳомийси” рўйхати да тўртта мамлакат бор - Эрон, Сурия, Куба, КХДР. Буларнинг барчасига бу мақом ҳеч нима қилмади. Бу мамлакатларда халқ оммаси ҳеч режимни ағдариш учун ҳаракат қилишмайди, балки оқшомда қаҳвахонага ўтиб, мусиқа тинглашни давом эттиришяпти. Армия ва ҳарбий саноат комплекси, мактаблар ва ОТМлар, тиббиёт ва ишлаб чиқариш худди тилла соатдек ишлайди. Санкциялар ҳам, дўзахий санкциялар ҳам, ва ҳатто апокалиссис санкциялар ҳам қандайдир иш бермаяпти. Иқтисод... Ҳа, иқтисод анча яхши бўлиши мумкин эди. Бироқ, “терроризм ҳомийси” бўлмаган мамлакатларда ҳам иқтисод ҳалокат ёқасида турибдику. Уларнинг кўпчилигида вазият ўша машҳур терроризм ҳомийлариникиданда ёмонроқ.
Балки, америкаликлар Россияга бу ёрлиқни ёпиштириб, уни бу йўл билан БМТ Хавфсизлик Кенгашидан чиқариб ташламоқчидир? Аммо бунга ташкилот регламентининг ўзи қаршилик қилади. Россия -Хавфсизлик Кенгашининг таъсисчи давлати ва вето ҳуқуқига эга доимий аъзоси. Бу борада бирор нимага эришиш учун америкаликлар шунчаки бутун БМТ ни йўқ қилишлари керак бўлади. Аммо бу ерда ҳам ҳеч нима ўхшамайди.
Ундан Пелоси ва Блинкен ўртасидаги қўнғироқлардан мақсад нима? Бундай ваҳима нега керак? Чунки, Украина АҚШ учун секин аммо муқаррар ҳолда иккинчи Афғонистонга айланиб бормоқда. Ғарбнинг қурол етказиб беришлари эса тугаяпти. Уларга қўшилиб юзлаб хорижий – улар орасида америкаликлар ҳам бор- ёлланма аскарлар ҳам тугаяпти. Ҳар куни Киев режими одамлари ва ҳудудларини йўқотяпти.
НАТО иттифоқчилари эса ғазабда. Венгрия Украинага қурол етказиб бермаслигини маълум қиляпти, Германия эса “онам билан қасам ичаманки”, немис қуроллари тугади деяпти. Ҳамма санкцияларга бардош қолмаганини ошқора билдирмоқда.
Украина юқорисида ҳам қандайдир ғимир-ғимирлар бошланди. Зеленский зудлик билан Бош прокурор ва Украина Хавфсизлик хизмати раҳбарини лавозимидан озод этди. “Атрофда фақат хиёнат, қўрқоқлик ва ёлғон”.
Америкалик қонунчилар яна бироз вақтни чўзиб туриш учун ўйлашяпти: балки Зеленскийга охир-оқибат бирор ёқимли нарса қилиш керакдир. Фашизм ғолиби бўлган мамлакатни “терроризм ҳомийси” деб эълон қилиш, бу АҚШнинг ўз обрўсига зарба бўлади. Вашингтон фашистлар Германиясининг ишини очиқдан-очиқ давом эттираётганинга имзо чекади.
Украинанинг ҳалокати АҚШнинг ўзи учун охиратнинг бошланиши ҳисобланади. Бу қайғули фактдан америкаликлар ўз хомхаёлларига яширинишга ҳаракат қилишади. Ўзлари учун ҳалокатли бўлган санкциялар қўллашади, қандайдир “мақом”лар билан “эътироф этишади”, душманлар рўйхатини тузишади, ҳаммага қурол билан ташланади- хуллас бутун оламни бошқаришяпти. Америка президентининг “ақлий қобилиятлари” бу қадар юқумли бўлишини ким билибди дейсиз...