ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ер устида ҳаракатланувчи метро поездлар ҳаракат тезлиги 25 км/соатгача туширилди. Бу ҳақида "Toshkent metropoliteni" хабар берди.
Қайд этилишича, "Ер усти ҳалқа йўли" ва "Сергели" йўлининг темир йўллари ва уларнинг пўлат қисмларидаги ҳарорат +65 даражага етган.
“Поездлар ҳаракати ва йўловчилар хафсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган қоидаларга кўра, ер устида ҳаракатланувчи метро поездлар ҳаракат тезлиги 25 км/соатгача туширилди”, - дейилади хабарда.
Қолаверса, поездлар ҳаракат жадвалини меъёрда сақлаш мақсадида "Чилонзор" йўналишининг ер ости йўли қисмида ("Олмазор"-"Буюк ипак йўли") поездлар тезлиги 40 км/соатга туширилди.
Маълумот учун, аввалроқ аномал иссиқ об-ҳаво сабаб барча турдаги (юк ва йўловчи) поездлар тезлигига чекловлар киритилганди. Натижада йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвали, айниқса жўнаш ҳамда манзилига етиб бориш вақтларида ўзгариш бўлган.