Жазирама сабабли метро поездлари тезлиги камайтирилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПоезда сергелийской линии Ташкентского метрополитена
Поезда сергелийской линии Ташкентского метрополитена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Ер усти метро ҳаракати йўлларидаги ҳарорат +65 даражага етди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ер устида ҳаракатланувчи метро поездлар ҳаракат тезлиги 25 км/соатгача туширилди. Бу ҳақида "Toshkent metropoliteni" хабар берди.
Қайд этилишича, "Ер усти ҳалқа йўли" ва "Сергели" йўлининг темир йўллари ва уларнинг пўлат қисмларидаги ҳарорат +65 даражага етган.

“Поездлар ҳаракати ва йўловчилар хафсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган қоидаларга кўра, ер устида ҳаракатланувчи метро поездлар ҳаракат тезлиги 25 км/соатгача туширилди”, - дейилади хабарда.

Қолаверса, поездлар ҳаракат жадвалини меъёрда сақлаш мақсадида "Чилонзор" йўналишининг ер ости йўли қисмида ("Олмазор"-"Буюк ипак йўли") поездлар тезлиги 40 км/соатга туширилди.
Маълумот учун, аввалроқ аномал иссиқ об-ҳаво сабаб барча турдаги (юк ва йўловчи) поездлар тезлигига чекловлар киритилганди. Натижада йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвали, айниқса жўнаш ҳамда манзилига етиб бориш вақтларида ўзгариш бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучайиши ва 21-23 июль кунлари ҳаво ҳарорати +43...+45 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +47 гача исишини прогноз қилганди. Бугун пойтахтда ҳавонинг максимал ҳарорати +39-41 даражага етди.
Янгиликлар лентаси
0