ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйида ноқонуний равишда ўқ-дорилар сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Янгиер шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор тадбир олиб боришган ва фуқаро Қ.Т. нинг (1988 йилда туғилган) ҳовлисини кўздан кечиришган. Текширув натижасида унинг молхонасида 10 дона ўқ-дорилар ноқонуний сақланаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Сирдарёдаги хонадонларнинг бирида ўқ-дорилар сақланаётгани аниқланди
© Фото: Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати
Ҳозир бу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.