Сирдарёдаги хонадонларнинг бирида ўқ-дорилар ноқонуний сақланаётгани аниқланди - фото

© Sputnik / Viktor TolochkoПатроны, архивное фото
Патроны, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2022
Oбуна бўлиш
Янгиер шаҳрида фуқаро молхонасида 10 дона ўқ-дорини ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйида ноқонуний равишда ўқ-дорилар сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Янгиер шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор тадбир олиб боришган ва фуқаро Қ.Т. нинг (1988 йилда туғилган) ҳовлисини кўздан кечиришган. Текширув натижасида унинг молхонасида 10 дона ўқ-дорилар ноқонуний сақланаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
© Фото: Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизматиСирдарёдаги хонадонларнинг бирида ўқ-дорилар сақланаётгани аниқланди
Сирдарёдаги хонадонларнинг бирида ўқ-дорилар сақланаётгани аниқланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2022
Сирдарёдаги хонадонларнинг бирида ўқ-дорилар сақланаётгани аниқланди
Ҳозир бу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0