ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Фарғона вилояти Данғара туманида "Lacetti" ва "Matiz" иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда "Замон" инсформацион-таҳлилий дастурида маълум қилинди.
Ҳодиса туман ҳудудидан ўтувчи 4К-889 автомобиль йўлининг 4-километрида юз берган. "Lacetti" ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва шу йўналишдаги "Matiz" билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида “Matiz” олд ўриндиғида ўтирган аёл олган оғир тан жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир йўловчи ва ҳайдовчилар касалхонага ётқизилган.