Фарғонада “Lacetti” ва “Matiz” тўқнашиши оқибатида бир киши қурбон бўлди

© Unsplash / Clark Van Der BekenРазбитый автомобиль. Иллюстративное фото
Разбитый автомобиль. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2022
Oбуна бўлиш
Данғара туманида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган "Lacetti" "Matiz" билан тўқнашиб кетди.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Фарғона вилояти Данғара туманида "Lacetti" ва "Matiz" иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда "Замон" инсформацион-таҳлилий дастурида маълум қилинди.
Ҳодиса туман ҳудудидан ўтувчи 4К-889 автомобиль йўлининг 4-километрида юз берган. "Lacetti" ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва шу йўналишдаги "Matiz" билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида “Matiz” олд ўриндиғида ўтирган аёл олган оғир тан жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир йўловчи ва ҳайдовчилар касалхонага ётқизилган.
Янгиликлар лентаси
0