Ҳаво ҳарорати анчагина пасайди

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Бугун кундуз куни республика бўйича ҳарорат +37 даражага кўтарилади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Мамлакат бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин, баъзи жойларда шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +32-37 даража бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +35-37 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +23-28 даража бўлади.