ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбийларнинг "Змейний" оролидан олиб чиқилиши тўғрисида алоҳида баёнот эълон қилди.
Ундай айтилишига кўра, ушбу ташаббусдан мақсад Россия ҳарбийлари Украинадан қишлоқ хўжалик маҳслуотларини олиб чиқишга тўсқинлик қилмаётганини намойиш қилиш.
“Шундай қилиб, Россия Федерацияси БМТнинг Украина ҳудудидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун гуманитар йўлак ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатларига тўсқинлик қилмаслиги жаҳон ҳамжамиятига намойиш этилди".
"Ушбу қарор Киевга яқинлашиб келаётган озиқ-овқат инқирози мавзусида, Қора денгизнинг шимоли-ғарбий қисмида Россиянинг тўлиқ назорати остида бўлган донни экспорт қилишнинг иложи йўқлигига ишора қилишига имкон бермайди".
"Энди сўз Украина томонида, у ҳали ҳам қирғоқлари яқинидаги Қора денгиз қирғоқларини, шу жумладан порт сувларини (миналардан - таҳр.) тозаламаяпти".
Маълумот учун, Украинанинг Одесса портида дон маҳсулотлари ортилган бир неча хорижий кемалар кетишга рухсатнома кутиб турибди. Украина расмийлари уларга "денгизга чиқиш хавфли" дея портни тарк этишга рухсат бергани йўқ, ва ушбу хавфларнинг пайдо бўлишида Россия томонини айбламоқда. Россия томони эса Украинада озиқ-овқат маҳсулотлари олиб чиқишга тўсқинлик қилмаганини ва Қора денгизда тинчлик коридори ташкил қилганини бир неча бор таъкидлаган эди, лекин Украина томони коридорни тасдиқламаган ва хорижий кемалар чиқиб кетишига йўл очиб бермаган.