Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳарбийлари "Змеиний" оролини ўз ихтиёри билан тарк этди

© AP Photo / AnonymousОстров Змеиный
Остров Змеиный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2022
Oбуна бўлиш
Украинадан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб чиқишга тўсқинлиқ қилмаётганини намойиш қилиш мақсадида Россия қўшинлари "Змеиний" оролини ихтиёрий равишда тарк этишди.
ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбийларнинг "Змейний" оролидан олиб чиқилиши тўғрисида алоҳида баёнот эълон қилди.
Ундай айтилишига кўра, ушбу ташаббусдан мақсад Россия ҳарбийлари Украинадан қишлоқ хўжалик маҳслуотларини олиб чиқишга тўсқинлик қилмаётганини намойиш қилиш.
“Шундай қилиб, Россия Федерацияси БМТнинг Украина ҳудудидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун гуманитар йўлак ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатларига тўсқинлик қилмаслиги жаҳон ҳамжамиятига намойиш этилди".
"Ушбу қарор Киевга яқинлашиб келаётган озиқ-овқат инқирози мавзусида, Қора денгизнинг шимоли-ғарбий қисмида Россиянинг тўлиқ назорати остида бўлган донни экспорт қилишнинг иложи йўқлигига ишора қилишига имкон бермайди".
"Энди сўз Украина томонида, у ҳали ҳам қирғоқлари яқинидаги Қора денгиз қирғоқларини, шу жумладан порт сувларини (миналардан - таҳр.) тозаламаяпти".
Маълумот учун, Украинанинг Одесса портида дон маҳсулотлари ортилган бир неча хорижий кемалар кетишга рухсатнома кутиб турибди. Украина расмийлари уларга "денгизга чиқиш хавфли" дея портни тарк этишга рухсат бергани йўқ, ва ушбу хавфларнинг пайдо бўлишида Россия томонини айбламоқда. Россия томони эса Украинада озиқ-овқат маҳсулотлари олиб чиқишга тўсқинлик қилмаганини ва Қора денгизда тинчлик коридори ташкил қилганини бир неча бор таъкидлаган эди, лекин Украина томони коридорни тасдиқламаган ва хорижий кемалар чиқиб кетишига йўл очиб бермаган.
Янгиликлар лентаси
0