Ўзбекистон муфтийси волгоградлик ҳамкасабасига миннатдорлик билдирди

Учрашув Волжский шаҳридаги Волгоград вилояти Марказий мусулмонлар диний идораси ҳузуридаги маънавият ва маданият марказида бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилларидан иборат делегация Волгоград вилоятига ташриф буюрди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов ва Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаровларни Волгоград вилояти муфтийси Бата Кифаҳ Муҳаммад ва Волгоград вилояти муфтийси биринчи ўринбосари Сурлан Абубакаров кутиб олди.
Учрашув Волжский шаҳридаги Волгоград вилояти Марказий мусулмонлар диний идораси ҳузуридаги маънавият ва маданият марказида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Волгоград вилояти муфтийсига 2020 йилда пандемия даврида юзага келган оғир вазиятда ўзбек халқига ғамхўрлик қилгани учун миннатдорчилик билдирди.
Ташриф давомида Иброҳим домла жоме масжидларда қавмга маъруза қилди.
Маълумот учун, Волжский шаҳридаги маънавият ва маданият маркази 2020 йилда Волжскийга оммавий равишда Россия темир йўлларининг Волжский – Тошкент махсус рейсларида ватанига қайтишни истаган минглаб ўзбекистонликларни қабул қилган.