https://sputniknews.uz/20220630/ozbekiston-muftiysi-volgogradlik-hamkasabasiga-minnatdorlik-bildirdi-25784755.html
Ўзбекистон муфтийси волгоградлик ҳамкасабасига миннатдорлик билдирди
Ўзбекистон муфтийси волгоградлик ҳамкасабасига миннатдорлик билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашув Волжский шаҳридаги Волгоград вилояти Марказий мусулмонлар диний идораси ҳузуридаги маънавият ва маданият марказида бўлиб ўтди. 30.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-30T16:30+0500
2022-06-30T16:30+0500
2023-04-05T18:38+0500
жамият
ўзбекистон мусулмонлари идораси
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1e/25780520_0:0:571:321_1920x0_80_0_0_6f5cc826342e841b5aa8aa875e220434.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилларидан иборат делегация Волгоград вилоятига ташриф буюрди.Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов ва Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаровларни Волгоград вилояти муфтийси Бата Кифаҳ Муҳаммад ва Волгоград вилояти муфтийси биринчи ўринбосари Сурлан Абубакаров кутиб олди.Учрашув Волжский шаҳридаги Волгоград вилояти Марказий мусулмонлар диний идораси ҳузуридаги маънавият ва маданият марказида бўлиб ўтди.Ташриф давомида Иброҳим домла жоме масжидларда қавмга маъруза қилди.Маълумот учун, Волжский шаҳридаги маънавият ва маданият маркази 2020 йилда Волжскийга оммавий равишда Россия темир йўлларининг Волжский – Тошкент махсус рейсларида ватанига қайтишни истаган минглаб ўзбекистонликларни қабул қилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1e/25780520_9:0:484:356_1920x0_80_0_0_0cfbbe35d35bdb08729d3ff69ffcbab9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон мусулмонлари идораси , россия
жамият, ўзбекистон мусулмонлари идораси , россия
Ўзбекистон муфтийси волгоградлик ҳамкасабасига миннатдорлик билдирди
16:30 30.06.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Учрашув Волжский шаҳридаги Волгоград вилояти Марказий мусулмонлар диний идораси ҳузуридаги маънавият ва маданият марказида бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилларидан иборат делегация Волгоград вилоятига ташриф
буюрди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов ва Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаровларни Волгоград вилояти муфтийси Бата Кифаҳ Муҳаммад ва Волгоград вилояти муфтийси биринчи ўринбосари Сурлан Абубакаров кутиб олди.
Учрашув Волжский шаҳридаги Волгоград вилояти Марказий мусулмонлар диний идораси ҳузуридаги маънавият ва маданият марказида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Волгоград вилояти муфтийсига 2020 йилда пандемия даврида юзага келган оғир вазиятда ўзбек халқига ғамхўрлик қилгани учун миннатдорчилик билдирди.
Ташриф давомида Иброҳим домла жоме масжидларда қавмга маъруза қилди.
Маълумот учун, Волжский шаҳридаги маънавият ва маданият маркази 2020 йилда Волжскийга оммавий равишда Россия темир йўлларининг Волжский – Тошкент махсус рейсларида ватанига қайтишни истаган минглаб ўзбекистонликларни қабул қилган.