ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган 3722 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари учун қўшимча тўлов тўланди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.
Айтилишича, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан 3 758 нафар фуқарога тўлов қайдномалари шакиллантирилди.
28 июнь ҳолатига кўра 3 722 нафар шахсга тўловлар амалга оширилди.
Вақтинча уйида йўқлиги сабабли тўланмасдан қайтарилган 36 нафар фуқароларга қўшимча тўлов маблағлари июль ойи тўловларига қўшиб етказилади.
Маълумот учун, қўшимча тўлов бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари, кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига тўлаб берилади.