Айрим фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари учун қўшимча тўлов тўлаб берилди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПожилая женщина на лавочке
Пожилая женщина на лавочке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2022
Oбуна бўлиш
28 июнь ҳолатига кўра 3 722 нафар шахсга қўшимча тўловлар амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган 3722 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари учун қўшимча тўлов тўланди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.
Айтилишича, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан 3 758 нафар фуқарога тўлов қайдномалари шакиллантирилди.
28 июнь ҳолатига кўра 3 722 нафар шахсга тўловлар амалга оширилди.
Вақтинча уйида йўқлиги сабабли тўланмасдан қайтарилган 36 нафар фуқароларга қўшимча тўлов маблағлари июль ойи тўловларига қўшиб етказилади.
Маълумот учун, қўшимча тўлов бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари, кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига тўлаб берилади.
Янгиликлар лентаси
0