Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Шойгу Украинадаги махсус операцияда иштирок этаётган қўшинларни текширувдан ўтказди

Сергей Шойгу махсус операцияда иштирок этаётган қўшинларни текширувдан ўтказиб, топшириқлар берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги махсус операцияда иштирок этаётган Россия қўшинлари гуруҳини текширувдан ўтказди.
“Россия қўмондонлик пунктларида армия генерали Сергей Шойгу қўмондонларнинг Россия Қуролли кучларининг асосий оператив ҳудудлардаги ҳозирги ҳолати ва ҳаракатлари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглади”, — дейилган вазирлик хабарида.
Вазирликда таъкидланганидек, Шойгу ҳарбий хизматчиларни вақтинча жойлаштириш пунктларида жанговар ҳаракатлар ва яшаш шароитлари масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, Сергей Шойгу “жанговар топшириқларни бажаришда қаҳрамонлик ва фидойилик кўрсатган” жангчиларга Россия Қаҳрамони “Олтин юлдуз” медаллари ва “Жасорат” орденларини топширди.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.