https://sputniknews.uz/20220626/shoygu-ukrainadagi-maxsus-operatsiyada-ishtirok-etayotgan-qoshinlarni-tekshiruvdan-otkazdi-25666360.html
Шойгу Украинадаги махсус операцияда иштирок этаётган қўшинларни текширувдан ўтказди
Шойгу Украинадаги махсус операцияда иштирок этаётган қўшинларни текширувдан ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Шойгу Украинадаги махсус операцияда иштирок этаётган қўшинларни текширувдан ўтказди
2022-06-26T17:16+0500
2022-06-26T17:16+0500
2023-04-05T18:38+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
сергей шойгу
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1b/18518444_0:85:1589:979_1920x0_80_0_0_a5004efe7600bb403045901ffdff52a5.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги махсус операцияда иштирок этаётган Россия қўшинлари гуруҳини текширувдан ўтказди.“Россия қўмондонлик пунктларида армия генерали Сергей Шойгу қўмондонларнинг Россия Қуролли кучларининг асосий оператив ҳудудлардаги ҳозирги ҳолати ва ҳаракатлари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглади”, — дейилган вазирлик хабарида.Вазирликда таъкидланганидек, Шойгу ҳарбий хизматчиларни вақтинча жойлаштириш пунктларида жанговар ҳаракатлар ва яшаш шароитлари масалаларига алоҳида эътибор қаратди.Шунингдек, Сергей Шойгу “жанговар топшириқларни бажаришда қаҳрамонлик ва фидойилик кўрсатган” жангчиларга Россия Қаҳрамони “Олтин юлдуз” медаллари ва “Жасорат” орденларини топширди.Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1b/18518444_87:0:1503:1062_1920x0_80_0_0_4a60176032e074f9f797bf117eddb4e9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шойгу украинадаги махсус операцияда иштирок этаётган қўшинларни текширувдан ўтказди
шойгу украинадаги махсус операцияда иштирок этаётган қўшинларни текширувдан ўтказди
Шойгу Украинадаги махсус операцияда иштирок этаётган қўшинларни текширувдан ўтказди
17:16 26.06.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Сергей Шойгу махсус операцияда иштирок этаётган қўшинларни текширувдан ўтказиб, топшириқлар берди.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги махсус операцияда иштирок этаётган Россия қўшинлари гуруҳини текширувдан ўтказди.
“Россия қўмондонлик пунктларида армия генерали Сергей Шойгу қўмондонларнинг Россия Қуролли кучларининг асосий оператив ҳудудлардаги ҳозирги ҳолати ва ҳаракатлари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглади”, — дейилган вазирлик хабарида.
Вазирликда таъкидланганидек, Шойгу ҳарбий хизматчиларни вақтинча жойлаштириш пунктларида жанговар ҳаракатлар ва яшаш шароитлари масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, Сергей Шойгу “жанговар топшириқларни бажаришда қаҳрамонлик ва фидойилик кўрсатган” жангчиларга Россия Қаҳрамони “Олтин юлдуз” медаллари ва “Жасорат” орденларини топширди.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.