Бу қизиқ

Ичаклар микрофлорасини яхшилайдиган маҳсулотлар

Парҳезшунос-шифокорнинг сўзларига кўра, ичаклар тозаланиши учун тўғри овқатланиш муҳим.
Sputnik
Парҳезшунос-шифокор Михаил Гинзбург "Россия-1" телеканали эфирида ичаклар микрофлорасини яхшилайдиган маҳсулотларни айтди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, ичаклар тозаланиши учун тўғри овқатланиш муҳим, энг фойдали маҳсулотлардан бири - бу қора олхўри.
"Унинг таркибида жуда кўп миқдордаги озиқ-овқат толаси бор ... У шунингдек шиш пайдо бўлишини олдини олади ... кунига 100-150 грамм ейиш мумкин. Унда шакар жуда кўп ва, албатта, меъёридан ортиқ қора олхўри истеъмол қилмаслик керак", - дейди доктор.
Бундан ташқари, мутахассис озиқ-овқат толасига бой бўлган сули ёрмасидан тайёрланадиган бўтқа ичакларга ижобий таъсир кўрсатади.
"Сули жуда мазали ва фойдали. У қоннинг липид таркибини яхшилайди. Бу соғлом овқатланиш, кунига бир порция ейишни маслаҳат бераман", - дейди Гинсбург.
Шунингдек, мутахассис лавлагини ҳам фойдали озиқ-овқат рўйхатига киритди.
"Озиқ-овқат толаси ва пектинлар. Лавлаги организмдаги ортиқча суюқликни чиқариб ташлайди, қон босимини яхшилайди ва қон томирларини эластик қилади", - деди у.
Шифокор лавлаги шарбатини ичишни маслаҳат берди.