Ушбу ширин меванинг саломатлик учун бир қатор фойдали жиҳатларидан ташқари, уни истеъмол қилишга қарши кўрсатмалар ҳам бўлиши мумкин. Sputnik Беларусь севимли маҳсулотнинг сифатлари ҳақида ҳикоя қилади.
Фойдали жиҳатлари
· Аёл организми учун узумнинг фойдаси кўп: мева сут безларида ўсмалар ривожланишини тўхтатади, шунингдек, ҳомиладор аёллар иммунитетини оширади.
· Шифокорлар узумни эркакларга ҳам кўп тавсия қилишади. Мева простата саратони касалликлиги ривожланишини олдини олади.
· Болалар организми учун ҳам ижобий таъсир қилади- иммунитет, нерв тизими ҳамда кўриш қобилиятини яхшилайди.
· Моддалар алмашинувини тиклайди, ортиқча сувни чиқариб ташлайди ва метаболизмни фаоллаштиради
· Суякларни мустаҳкамлайди, қон ҳосил бўлишини рағбатлантиради (камқонликда жуда зарур), ҳамда тери ва ҳужайраларнинг эрта қаришини олдини олади.
· Узум иш кунидан сўнг тетиклик ва бардамликни сақлаб қолишга ёрдам беради, қувват беради.
Зарарли жиҳатлари
· Узум доналари таркибида шакар кўп. Шунинг учун фруктоза ҳазм қила олмайдиган, қандли диабетга чалинган ва, шунингдек, парҳезда бўлган инсонларга тавсия этилмайди.
· Унинг кўп “доза”си метеоризм, ва қорин шишишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, уйқусизликка ҳам сабаб бўлади. Айниқса, қон босими юқори бўлган инсонларга таъсири кўп.
· Узумни бошқа озиқ-овқатлар билан биргаликда истеъмол қилиш мумкин эмас. Бу ичакларда ферментацияга ва ошқозон-ичак тизимининг яллиғланишишга олиб келиши мумкин.
· Мевани ошқозон яраси ва гастритга чалинганлар истеъмол қилмаслиги керак. Шунингдек, болаларга беш ёшгача узум мумкин эмас.