https://sputniknews.uz/20220624/uzumning-organizmga-qanday-foydali-va-zararli-jihatlari-bor-25549733.html
Узумнинг организмга қандай фойдали ва зарарли жиҳатлари бор?
Узумнинг организмга қандай фойдали ва зарарли жиҳатлари бор?
Sputnik Ўзбекистон
Узумнинг организмга қандай фойдали ва зарарли жиҳатлари бор?
2022-06-24T22:29+0500
2022-06-24T22:29+0500
2022-06-24T22:29+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/13/21439196_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_ed090e7663011b4722dbef788bb7bc79.jpg
Ушбу ширин меванинг саломатлик учун бир қатор фойдали жиҳатларидан ташқари, уни истеъмол қилишга қарши кўрсатмалар ҳам бўлиши мумкин. Sputnik Беларусь севимли маҳсулотнинг сифатлари ҳақида ҳикоя қилади.Фойдали жиҳатлари· Аёл организми учун узумнинг фойдаси кўп: мева сут безларида ўсмалар ривожланишини тўхтатади, шунингдек, ҳомиладор аёллар иммунитетини оширади.· Шифокорлар узумни эркакларга ҳам кўп тавсия қилишади. Мева простата саратони касалликлиги ривожланишини олдини олади.· Болалар организми учун ҳам ижобий таъсир қилади- иммунитет, нерв тизими ҳамда кўриш қобилиятини яхшилайди.· Моддалар алмашинувини тиклайди, ортиқча сувни чиқариб ташлайди ва метаболизмни фаоллаштиради· Суякларни мустаҳкамлайди, қон ҳосил бўлишини рағбатлантиради (камқонликда жуда зарур), ҳамда тери ва ҳужайраларнинг эрта қаришини олдини олади.· Узум иш кунидан сўнг тетиклик ва бардамликни сақлаб қолишга ёрдам беради, қувват беради.Зарарли жиҳатлари· Узум доналари таркибида шакар кўп. Шунинг учун фруктоза ҳазм қила олмайдиган, қандли диабетга чалинган ва, шунингдек, парҳезда бўлган инсонларга тавсия этилмайди.· Унинг кўп “доза”си метеоризм, ва қорин шишишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, уйқусизликка ҳам сабаб бўлади. Айниқса, қон босими юқори бўлган инсонларга таъсири кўп.· Узумни бошқа озиқ-овқатлар билан биргаликда истеъмол қилиш мумкин эмас. Бу ичакларда ферментацияга ва ошқозон-ичак тизимининг яллиғланишишга олиб келиши мумкин.· Мевани ошқозон яраси ва гастритга чалинганлар истеъмол қилмаслиги керак. Шунингдек, болаларга беш ёшгача узум мумкин эмас.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/13/21439196_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_abe05cddbd2c1534c7a5171c2d7e60aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
узумнинг организмга қандай фойдали ва зарарли жиҳатлари бор?
узумнинг организмга қандай фойдали ва зарарли жиҳатлари бор?
Узумнинг организмга қандай фойдали ва зарарли жиҳатлари бор?
Тўкин-сочинлик ва фаровонлик рамзи бўлган узум мевасини каттаю-кичик бирдек севиб истеъмол қилади.
Ушбу ширин меванинг саломатлик учун бир қатор фойдали жиҳатларидан ташқари, уни истеъмол қилишга қарши кўрсатмалар ҳам бўлиши мумкин. Sputnik Беларусь севимли маҳсулотнинг сифатлари ҳақида ҳикоя қилади.
· Аёл организми учун узумнинг фойдаси кўп: мева сут безларида ўсмалар ривожланишини тўхтатади, шунингдек, ҳомиладор аёллар иммунитетини оширади.
· Шифокорлар узумни эркакларга ҳам кўп тавсия қилишади. Мева простата саратони касалликлиги ривожланишини олдини олади.
· Болалар организми учун ҳам ижобий таъсир қилади- иммунитет, нерв тизими ҳамда кўриш қобилиятини яхшилайди.
· Моддалар алмашинувини тиклайди, ортиқча сувни чиқариб ташлайди ва метаболизмни фаоллаштиради
· Суякларни мустаҳкамлайди, қон ҳосил бўлишини рағбатлантиради (камқонликда жуда зарур), ҳамда тери ва ҳужайраларнинг эрта қаришини олдини олади.
· Узум иш кунидан сўнг тетиклик ва бардамликни сақлаб қолишга ёрдам беради, қувват беради.
· Узум доналари таркибида шакар кўп. Шунинг учун фруктоза ҳазм қила олмайдиган, қандли диабетга чалинган ва, шунингдек, парҳезда бўлган инсонларга тавсия этилмайди.
· Унинг кўп “доза”си метеоризм, ва қорин шишишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, уйқусизликка ҳам сабаб бўлади. Айниқса, қон босими юқори бўлган инсонларга таъсири кўп.
· Узумни бошқа озиқ-овқатлар билан биргаликда истеъмол қилиш мумкин эмас. Бу ичакларда ферментацияга ва ошқозон-ичак тизимининг яллиғланишишга олиб келиши мумкин.
· Мевани ошқозон яраси ва гастритга чалинганлар истеъмол қилмаслиги керак. Шунингдек, болаларга беш ёшгача узум мумкин эмас.