Ана холос. Еврокомиссия ва ниҳоят ЕИ мамлакатларига Украинани потенциал номзод мақомини кўриб чиқишга тавсия қилди. 23-24 июнь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган саммитда бу масала моҳиятан кўриб чиқилади. Агар 27 мамлакатнинг бирортаси қарши бўлмаса, Украина - Евроиттифоқ аъзолигига номзод деб топилади. Нима ҳам дердик, албатта, табриклаймиз. Украинлар бунга узоқ вақт ҳаракат қилишди.
Номзод бўлиш йўлида СССРнинг энг бой мамлакати ўзининг барча илм-фани ва саноатини йўқотди, барча турдаги, жумладан ҳарбий ва космик соҳаларда юқори технологияларидан айрилди, деярли барча соҳадаги малакали мутахассислар- шифокордан муҳандисларгача, университет профессорларидан тортиб ракета яратувчиларини қўлдан бой берди.
Афтидан, Россия билан барча алоқаларни онгли равишда узиш мамлакат иқтисодиётини Европага қараб йўналтиришга олиб келиши мумкиндек туюлади. Бироқ, йўқ, онахон Европа рақобатчиларни ёқтирмайди. ЕИ бор кучи билан Украинани бутунлай деиндустриализациясини қўллаб-қувватлаб турган эди. Ва бир вақтнинг ўзида қадрли украин кадрларини, ёш гўзал қизлардан тортиб кекса олимларгача-барчасини чангютгичдек ютиб юборди. Украинада ишлаб чиқариш барбод бўлди, мамлакат қашшоқликка яқин қолди, ва айтиш мумкинки, қуллар бозорига айланди.
Бу билан биргаликда цивилизацион деградация ҳам қашшоқликка юз тутиб борди. Шаҳар маданияти ёввойи қишлоқ маданияти билан аралашиб кетди. Бугун эса биз буни бутун бўй-басти билан кўришимиз мумкин- фашизм, сатанизм, Россияга ва шахсан Путинга зарар етказиш учун ўтказилган қандайдир оммавий маросимлар. Бир сўз билан айтганда, шармандалик.
Табиийки, бундай шароитда украинларнинг асосий орзуси эмиграция бўлиб қолади. Мана шундай ланъатлаган ерда давлатчилик қуриш – йўқ, қўйсангизчи. Ақлли одамлар тезроқ бу ҳудуддан қўлидан келган ҳамма нарсани сизиб чиқаришга ва уни нурафшон Ғарбга етказиб беришга ҳаракат қилишди. Улар буни уддалади. Ўтган ўттиз йил мобайнида Украина миллионлаб ўзининг энг яхши фуқароларини йўқотди. Киев режими демографик ҳалокатнинг миқёсини кўрсатмаслик учун қайта рўхатдан олишга қўрқади.
Аммо энг ақлли одамлар қарор қилишдики, биттагина жомадон билан эмиграция қилиш- уларга тўғри келмайди. Улар Украинани бус-бутун вилоятлари, шаҳарлари билан олиб қочиб кетишди. Чунки оддий одамлар бундай яшай олмасди- машъалар билан, рус тилига тақиқлар ила.
Донецк, Луганск Украинадан табиий йўл билан чиқиб кетишди. Сўнгги ойларда Херсон, Мелитополь Мариуполь уларга эргашди. Ғарбий вилоятдаги аҳолининг истисносиз “Польша карта”ларига эга бўлишига бир баҳя қолди ва пан Дуда уларни Польшага олиб кетишга умид қилишмоқда. Умуман олганда, Украинадан оз нарса қолган.
Ва яна - украинлар юқори профессионалликка эга рус шартномачи аскарлари ва жанговар тажрибага эга бўлган ДХР ва ЛХР бўлинмаларига қарши жанг қилиш учун оммавий равишда сафарбар қилинган ва фронтга олиб кетилган. Хўш, улар у ерда жанг қилиб беришадими? Улар саноат миқёсида ҳалок бўляпти, ҳато Зеленскийнинг ўзи ҳам буни аллақачон тан олган. Бу чиндан ҳам даҳшат.
Яъни, мамлакат ерларини, бойликларини, ўзининг энг яхши одамларини йўқотди- нима сабабдан?
Ўттиз йил аввал Европадан келган ақлли амаки ва холалар Украинанинг бурни олдига ўша орзу қилишган сабзини осиб қўйишди- Европа Иттифоқига аъзолик. Бунда Брюсселнинг манфаатлари тушунарли: Шарқий Европанинг энг бой минтақасини вайрон қиламиз, ҳамма нарсани арзонга сотиб оламиз, энг ифлос ишларда энг кичик нархга қаттиқ ишлашга, ҳатто ўз хўжайинлари учун ўлишга тайёр бўлган миллионлаб саводли оқ танли одамларга эга чиқамиз. Миллионлаб итоаткор, меҳнатсевар, оддий қуллар- бу ахир гўзалликку, айни қариган ва бепушт Европа учун энг кераклиси.
Бу бахтсиз ҳудудни бошқарган олигархларнинг манфаатлари ҳам кўриниб турибди. Уларга Европа корпорацияларидан кейин қолган нарсаларни талон-тарож қилишга рухсат берилган, уларнинг Швейцария банкларидаги капиталининг хавфсизлиги кафолатланган. Аммо бир нарсани тушунмайман, ўттиз йил давомида украинлар нимага эришган ўзи?
Уларнинг бундан ҳаёти яхшиланиб қолмади. Улар орасида ўлим ҳам камайиб қолмади. Буларнинг барчаси учун шунчаки ўша машҳур визасиз режимни олишди – моҳиятан бой мамлакатлар чегарасини тезда кесиб ўтиш, ва айтиш жоиз бўлса, соҳа ва хизматларда ноқонуний ишлаш. Биз биламизку, уларда хизматлар қандай эканлигини. Ҳар қандай соҳада ноқонуний ишлаш – бу фақат фоҳишаликка тааллуқли эмас- бу чексиз хўрлик ва алданишлар сериясидир, бу оддий ижтимоий мақомдан воз кечиш, ўзини умидсизликка маҳкум этишдир. Наҳотки, бу чиндан ҳам шунга арзиса?
Охирги пайтда украинлар ўзларининг европалик хожаларининг манфаатлари йўлида ҳалок бўлишяптики, шу сабабдан Брюссел уларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди. ЕИга аъзолик мақоми Украинага нима бериши мумкин? Аслидаку, ҳеч нарса.
Шимолий Македония бу мақомда ўн етти йилдан буён овора бўлиб юрибди, Черногория - ўн икки, Сербия- ўн йил, Албания- саккиз, Туркия – Европа ортидан кувиш бўйича тан олинган чемпион- йигирма уч йил. Уларнинг ҳаммаси, таъкидлаш лозим, Украинага қараганда анча омадлироқ ва эркинроқ.
Назарий жиҳатдан номзод мамлакатга Брюсселдан визасиз режим ва молиявий кўмак берилиши мумкин. Аммо Украинага визасиз режимни аллақачон беришди. Пуллар ҳам беришди – миллиард евролаб. Ҳеч бўлмаганда бир евро бўлса ҳам оддий украинга етиб бордими? Савол риторик.
Украинани Евроиттифоққа тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиш мумкиндек кўринмайди. Иқтисодиёт томондан- у ерда ҳаммаси тугаган. Украинанинг “олтин ярим миллионлик” европаликлардан нақадар узоқ эканлигини тушуниш қийин эмас. Фақат битта рақамни келтириб ўтамиз: 3%дан кўп бюджет танқислиги бўлган мамлакатни ЕИ аъзоликка қабул қилмайди. Украинанинг бюджет танқислиги эса бу йили 17,8% ни ташкил этди.
Ва бу эса мамлакат ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларни ҳисобга олмаганда. Туркиянинг ЕИга қабул қилинмаслигига баҳона қилиб Шимолий Кипр устидаги музлатилган можароларни кўрсатишган. Аммо у ерда ҳаммаси тинчдек. Хуллас, дипломатик фаоллик вақти-вақти билан авж олади, тамом. Украинадачи? У ерда нима бўляпти?
Ва ҳатто Россиянинг махсус операцияси тугаган тақдирда ҳам, Украинадан қолган ҳудудларга тинчлик келиши даргумон. У ерда оддий инсонлар яшаб бўлмайдиган махсус “зона”ларни қуриб бўлишган. Улар у ердан шунчаки қочиб кетишади. Қолганлар эса яна стволларни қўлга олади.
Аксарият Европа фуқаролари Украина каби шубҳали активларнинг барча хавф-хатарларини яхши билишади. ЕИ мамлакатлари аҳолиси унинг ЕИга кириши фақат узоқ келажакда мумкин бўлишини гапиришади. “Бунга ўн йиллар кетиши мумкин”, - деган эди бу борада Франция президенти Эммануэль Макрон.
Яъни европалик элита украиналикларга бу саммитларнинг, Еврокомиссия қарорларининг, Зеленскийнинг тантанали стендапларининг шунчаки- хўжакўрсинга эканлигини тўғридан тўғри тушунтиришмоқда. Бу тадбирлардан ҳақиқий бўлган ҳеч қандай маъно йўқ, бундан ташқари, украинларга яна ва яна “уларнинг русларга ўхшамасликларини”, Европанинг улар билан бирга эканликларини, чет эл уларга ёрдам беришини сингдиришдан бошқа маъноси йўқ. Эҳ, қачондан бери уларнинг қулоқларига бу лағмонларни илиб келишади а?!
Бўлажак саммит Европанинг бошқа постсовет мамлакатларида ҳам истаклари қиздиришга имкон берди. Украинадан сўнг дарҳол номзодлик учун ариза берган Грузия ва Молдова ҳам қаттиқ норозиликни кўрсатишмоқда.
“Агар очиқ можаро – мақом олишнинг қоидаларидан бири бўлса, биз буни хоҳламаймиз”, - деб хафа бўлади Грузия бош вазири ва унинг мамлакати Украина ва Молдовадан барча йўналишлар бўйича олдинда эканлигини эслатиб ўтади.
“Биз номзодлик мақомини иложи борича тезроқ олишга хоҳлар эдик”, - дейди Молдавия президенти Майя Санду,- аммо биз вазиятга реал кўз билан қараймиз, ва ЕИ га аъзо бўлиш учун ўтиш керак бўлган жараёнлар борлигини биламиз”.
Мана бу тўппа-тўғри гап, президент хоним. Шундай жараёнлар бор ва улар депопуляция, қашшоқлик ва ёввойилашув деб номланади. Молдовада етарлича узоққа боришганда, мамлакат ўзининг европача имкониятига эга бўлади. Айтганча, Россия телевидениеси кўрсатувларини тақиқлаш бу йўлда катта қадам.
2014 йилдаёқ Украинани куч билан Европага киргизишмоқчи бўлишганда, Москва иложи борича Киевни ўзига келишга, ақлини йиғиб олишга чақирган эди. Кредитлар, ёрдам, шунчаки кутиб туриш тавсия қилинди, ЕИ ассоциацияси бўйича шартномани диққат билан ўқиб чиқиш, у ерда кичик ҳафрлар билан нималар ёзилганига қараб чиқиш маслаҳат берилди. Йўқ, мантиққа чақириш бефойда бўлиб чиқди. Киев элитаси ўз халқига уларнинг энг зўри, элитар ва европаликларга хос эканликларини сота олди. Натижа эса маълум.
Украиналиклар учун хафа қиладигани шундаки, улар “лаънатланган москваликлар” га нисбатан ўз мамлакатлари ва ўзлари билан қилишмоқда, москваликлар эса қандайдир тарзда бутунлай четда. Биз бир пайтлар шундай гўзал бўлган юртга, унинг саросимага тушган аҳолисига ҳайрат ва ачиниш билан қараймиз. Нима учун улар бундай қилишяпти?
Европа билан ҳамкорлик, азиз ва қадрли украинлар, сизлар учун аҳмоқона ва бефойда иш бўлиб чиқди. Европача орзуингиз учун сиз вайрон бўлган ижтимоий ҳаёт, соғлиқни сақлаш тизими, деиндустриализация ва осмон қадар баланд нархлар билан товон тўлаяпсиз. Энди эса ўз ҳаётингиз билан тўланг. Ва буларнинг ҳаммаси Зеленскийнинг аёли Лондонда шопинг қилиб юриши ва ялтироқ муқовали журналларда кўз-кўз қилиниши учун. У гўзал, тўғри.
ЕИга аъзолик мақоми билан, азиз украинлар сизларни яна, (юмшоқроқ айтганда) алдашмоқда. Балки шу пайтгача ўз оёғингизга болта урганингиз етар?