Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Херсон қамоқхонаси бошлиғига суиқасд уюштирилди - видео

Террорчилар қамоқхона бошлиғининг автомобилига портловчи мослама ёрдамида ҳужум уюштиришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Украиналик террорчилар Херсон қамоқхонаси раҳбари Евгений Соболевга суиқасд уюштиришди Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.
Херсон 90-сонли ахлоқ тузатиш колонияси бошлиғининг машинаси портлатилган. Ҳозир Соболев жароҳатлар билан касалхонада. Унинг ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилмоқда. Бошқа қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Террорчилар ўз ижтимоий тармоқларида Соболевнинг йўқ қилингани ҳақида ахборот тарқатишга ҳам улгуришган.
Маълумот учун, "Азовсталь" ва бошқа жанг бўлаётган ҳудудларда таслим бўлган ва қўлга олинган миллатчилар ва Украина ҳарбийлари Донецк Халқ Республикаси ҳудудида жойлашган қамоқхоналарда сақланмоқда.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.