Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кутиляпти?

Айрим жойларда дўл ёғиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ҳамда бироз иссиқ об-ҳаво кузатилади, деб хабар берди "Ўзгидромет".
Қайд этилишича, 17–19 июнь кунлари фақат Тошкент вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Айрим жойларда дўл ёғиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши мумкин.
Ушбу кунларда ҳарорат фони ўртача кўп йиллик қийматлардан юқори бўлади ва 34-39° ни ташкил этади. Бугун жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда ҳарорат 40-42° даражагача кўтарилади.