ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Донецк халқ республикаси Украина қўшини томонидан Донецкни ўққа тутиш ҳолатлари кўпайгани сабаб Россиядан қўшимча иттифоқчилик кучларини сўрамоқда. Бу ҳақда ДХР раҳбари Денис Пушилин маълум қилди.
“Иттифоқчилик кучларининг барча зарурий қўшимча зарурий кучлари, биринчи навбатда, Россия Федерациясининг, жалб қилинади”, - деди Пушилин ўз мурожаатида.
Унинг сўзларига кўра, Киев ҳаддидан ошиб кетган. Украиналик ҳарбийлан уруш олиб боришнинг тақиқланган усулларидан фойдаланишмоқда. Улар Донецкнинг маркази ва бошқа шаҳарларини ўққа тутишмоқда.
13 июнь куни Донецк бўйлаб можаро бошланганидан буён энг кучли зарба берилди. Бир сутка давомида ДХРда 4 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши ярадор бўлди. Украина ҳарбийлари бозор ва туғруқхонага ҳам зарба беришди.