Шимолий Донецк “қозони” Европа бирдамлигини парчаламоқда

Қуршов, иродасизлик, чекиниш ва таслим бўлиш: Айни дамда Украина жанг майдонларида содир бўлаётган ҳақиқат - Киев ва Вашингтон пропагандачиларининг сюжетларига умуман мос келмайди.
Sputnik
Мустақил бўлмаган ОАВлар орқали украин нацистларининг қўли билан амалга оширилаётган прокси-уруш ва Москвани ёмонотлиқ қилиш – Россия Қуролли Кучларининг асосий мақсади - Донбассни озод этиш, Украинани демилитаризация ва денацификация қилишга тўсқинлик қилмайди.
Украина Қуролли кучлари (УҚК) Шимолий Донецк “қозони” Россияга қарши келишнинг натижаси муқаррар ҳалокат бўлишини Киев режимига ва НАТО мамлакатларига яна бир бор эслатиб қўйди.
Донбассдаги “Шимолий фронт” узилган. УҚК бўлинмалари ғарбга қараб чекинмоқда. Украина қўшинларининг Шимолий Донецк-Лисичанск агломерациясидаги бўлинмалари қуршаб олинган ва бир нечта секторларга бўлиб ташланган. УҚК бўлинмалари Шимолий Донецкнинг аҳоли турар жой мажмуаларидан қувиб чиқарилган, орқага чекиниш имконсиз. Ҳатто Украина Бош штаби ҳам шаҳарда россиялик бўлинмалар фаол ҳаракатланаётганини бугун тасдиқлади. Мариуполликларнинг аччиқ тажрибасидан ўрнак олган ҳолда тинч аҳоли анча олдин, яъни улардан “тирик қалқон” сифатида фойдаланмасликларидан аввалроқ бу ерни тарк этишган.
Россия бўлинмалари 18 май куниёқ Лисичанк-Бахмут трассасига чиққан ва УҚК гуруҳларини Шимолий Донецкдаги база ва заҳирадан узиб қўйган. Украина ҳукумати эса қамални 12 кундан сўнг, “қозон” тўла шаклланганиб бўлгандан кейин тасдиқлади. Аввалроқ Киев режимининг Донбассдаги вакили Сергей Гайдай қайтарилган ҳужумлар ва вайрон бўлган танклар ҳақида мардона баёнот бериб келаётган эди. Ўз аҳолисини ёлғон хабар билан алдашнинг оддий мисоли.
Донбассдаги муваффақиятларини давом эттирар экан, Россия қўшинлари бир вақтнинг ўзида Попаснаядаги жануби-ғарбий фронт чизиғини ҳам тўғирлашмоқда. Лисичанскдан эллик километр узоқликда жойлашган Бахмут ва Славянск агломерациялари УҚК учун ёзнинг бошида “янги қозон” бўлиши мумкин. Ғарблик журналистлар ҳам Донбассдаги вазият Украина бўлинмалари учун ниҳоятда жиддий тус олаётганини воқеа жойидан туриб тасдиқлашмоқда.
Махсус операциянинг иккинчи босқичида Россия қўшинлари “олов уюми” тактикасини фаол қўлламоқдаки, бунга УҚК ҳеч қандай тўсқинлик қила олмайди. “Олов уюми” ўзиюрар ва тортиладиган артиллерия томонидан, авиация ва учувчисиз ёнғинни созлаш кўмагида яратилган. Донбассдаги Украина қўшинлари руҳий тушкунликка тушган, жанговар позицияларни ҳимоя қилишдан бош тортишяпти, қочишяпти ёки оммавий таслим бўлишяпти.
Айни пайтда Киевда президент Владимир Зеленскийга таъсир ўтказувчи сиёсий ва ҳарбий кучлар ўртасида қарама-қаршилик тобора кучаймоқда. Сиёсатчилар “қаршилик рамзи” сифатида нима бўлмасин Шимолий Донецни ушлаб туришни талаб қилишмоқда. Ҳарбийлар эса чекиниш ва УҚК жанговар қобилиятини сақлаб қолишни таклиф қилмоқда. Атрофдагилар эса Мариупол сценарийси бўйича “эвакуция” режаларини хаёл қилмоқда. Ҳақиқат эса Киев ва Вашингтон пропагандачиларининг сюжетларига умуман мос келмайди.

Қадриятларнинг ортиқча баҳоланиши

Коллектив Ғарб Россия армиясининг муваффақиятларидан ростакамига ташвишга тушган. АҚШнинг европалик иттифоқдошлари орасида Украинадаги прокси-урушни давом этиш бўйича ҳам қарама–қаршиликлар ўсиб бормоқда. Албатта, америкаликлар ҳам украин “киборг”ларининг Донбассдан ва кейинроқ ғарбга қарб қочишида хотамтойлик қилмоқчи эмас. 2021 йилнинг августида АҚШнинг НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчиси бўлмиш афғон армияси (ва шу билан демократия ҳам) тезда ғойиб бўлгани ҳамманинг ёдида.
Ғарб истеъдодли комедиячи Владимир Зеленскийнинг Ашраф Ғани, Хуан Гувайдо ва Светлана Тихановская форматидаги “қочқин раҳбарлар” сафида “гегемон”нинг ҳарбий–сиёсий заифлигининг ёрқин намоёндаси бўлиб қолишидан манфаатдор эмас. Шунинг учун Шимолий Донецк америкаликлар томонидан жуда аниқ мақсадда (Россияни заифлаштириш) яратилган Киев режимининг яроқсизлигини назорат қилиб қолувчи пунктдир.
Россия Федерациясининг Польша ва Руминия чегараларига қадар “режадан ташқари” кенгайиши, Финляндия билан баҳсли ҳудудлар борасида чиқиши– Вашингтон ва Брюсселнинг ҳақиқатга айлана бошлаган даҳшатидир. Донбассдаги “жаҳаннамий қозонлар” фонида АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари, НАТО қуролларининг етказилиши ва Украина Қуролли Кучларининг ҳалокатли ва бесамар қарши ҳужумлари – Россиянинг махсус операциясини тўхтата олмаслигини алам билан англамоқда. Киев режими бутунлай ҳалокатга маҳкум.
Вашингтоннинг бу қадар йирик геосиёсий хатоси америкаликларнинг ўзини ва иттифоқдошларини ҳам аллақачон юзага чиқа бошлаган оқибатлари билан қўрқитмоқда. Яъни, нарх-навонинг ошиши, ўрта синфнинг қашшоқлашишиши, очлик, совуқ ва қочоқлар оқими каби. Ядровий урушнинг яқинлашиб келаётган нафаси ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Ғарб Киев режимига оғир қуроллар етказиб беришни тўхтатиб қўйди. Чунки, тез орада Польша ва Германияга гипертовушли “Ханжарлар” етиб келади. Улар НАТО Низомининг 5-моддасини ўқишмаган. Украина эскалациясининг логикаси шундай белги бермоқдаки, “гегемон” ҳаммадан биринчи ёки кўпроқ зарар кўриши мумкин. Кейин эса қиш келади. Европа Иттифоқи тезда “Шимолий оқим -2”ни қўшишга ва Москвадан Сибирь гази учун шармандаларча чегирма сўрашга мажбур бўлади. Америкалик қочқинлар эса Мексика ёки Венесуэла тараф оқиши мумкин.
Ғарб ОАВларида ҳам Россияга қарши ташвиқот ва чиқишлар камайиб бормоқда. Масалан, АҚШдаги машҳур Fox News телеканали сайтидан “Россия ва Украина уруши” оташин рукни тўсатдан ғойиб бўлди. У ерда ҳақиқий русофобия ва ёлғон хабарларни ишлаб чиқаришарди. Британиянинг машҳур The Telegraph газетасидаги сарлавҳалар эволюцияси ҳам бир-биридан қизиқ: 5 май- “Ҳақоратланган Россия даврнинг энг долзарб жангида ютқазмоқда”, 12 май – “ Путин устидан қозонилган ғалаба бизга қимматга тушиши мумкин”, 26 май- “Путиннинг шокка туширувчи ғалабасига оз қолди”. The Hill нинг ёзишича: “Россияни ҳақорат қилиш-онгсизлик”. The Washington Post нашрининг хабар қилишича, Украинадан қочган хорижий ёлланма аскарлари Россиянинг қудратли армиясига қарши жанг қилишни тавсия қилмайди.
Киев ҳукуматининг “ғалаба” ҳақидаги чиқишлари ҳам ўтмишга айланди. Банковода ваҳимали кайфият ошиб бормоқда. Бош муғомбир Зеленскийнинг Харьковга бориши медиа нуқтаи назаридан бечораҳол кўринади. Амалдаги президентнинг ҳарбий маълумоти ва етарли даражада сиёсий тажрибаси йўқлиги хизмат сафарларини “олдинги чизиққа” атайлаб театрлаштирилган ва бу ташрифдан Украина Қуролли Кучларининг жанговар самарадорлиги учун ҳеч қандай фойда йўқ.
Бирорта мамлакат рус армиясининг ҳужумини тўхтатиш учун Киев режимини қисқа вақт ичида камида 400 та самолёт ва 300 та замонавий модификациядаги танклар билан таъминлашга технологик жиҳатдан қодир эмас. Украина Қуролли Кучларининг кадрлар захираси тугаган. Ғарб қуроллари Украина ҳудудида Россия ракеталарининг аниқ зарбалари билан йўқ қилинмоқда. Украинанинг ҳарбий инфратузилмаси деярли вайрон бўлди. Украина Қуролли кучларининг омон қолган ҳарбий техникаси учун дизель ёқилғиси ва бензин Польша ва Руминиядан автомашиналарда ташилмоқда. Буларнинг барчаси фалокатнинг белгисидир.
Охирги 24 соат ичида Россия ҳавога қарши ҳужуми мудофаа тизимлари Донбасс осмонида Украинанинг 15 та дронини уриб туширди.
Умуман олганда, махсус ҳарбий операция бошлангандан буён: 183 самолёт, 128 вертолёт, 1064 учувчисиз учиш аппарати, 325 зенит-ракета комплекси, 3323 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 451 залп оловли реактив ракета тизимлари, 1731 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, Украина Қуролли Кучларининг 3294 та махсус техникаси йўқ қилинган.
Ва барибир бу уруш эмас. Россия махсус операциясида Қуролли Кучларининг бир қисмидангина фойдаланмоқда. Анчайин қудратли кучлар ва воситалар фақатгина НАТО мамлакатлари билан ҳарбий тўқнашувларда ишлатилиши мумкин. Донбасс олдинги сафларда шартнома асосидаги ҳарбийлар ва кўнгиллилар ҳаракатланмоқда. Россиянинг операция қанча давом этишидан қатъий назар ўз олдига қўйган мақсадларига эришиши учун жанговар техникаси ҳам, аниқ зарбали ракеталари ҳам, артиллерия снарядларию авиация бомбалари ҳам етарлича.