Бугун Тошкентда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин - Ўзгидромет

Тошкент вилояти, Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Бугун Тошкентда ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, деб хабар қилмоқда "Ўзгидромет".
Бугун 28 май куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, Тошкент вилоятида куннинг иккинчи ярмида, Фарғона водийси вилоятларида кун давомида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21-26° гача пасаяди.
Тошкентда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21-23° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумикн. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° бўлади.