ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қора-Сув тумани Тельман қишлоғида мамлакатни Ўзбекистон билан боғловчи ерости туннели топилди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, Sputnik хабар берди.
Выявление тоннеля связывающего КР с РУз подземным путем
© FOTO пресс-служба ГКНБ КР
“Ҳозирда жиноят қуроллари ва ашёлари олиб қўйилмоқда”, - дейилади хабарда.
Туннел 15 метр чуқурликда жойлашган, унинг кириш қисми 1,8 метрни, эни 1,5 метрни ташкил этади. Кириш қисмидан чегара чизиғигача 40 метр, киришдан чиқишгача бўлган масофа эса 270 метрга тенг.
Выявление тоннеля связывающего КР с РУз подземным путем
© FOTO пресс-служба ГКНБ КР
Мазкур туннелнинг кириш қисми Тельман қишлоғида яшовчи шахснинг уйи ҳудудида жойлашган. Ҳудуд эгаси Жалол-Обод вилояти Қизил-Жар руҳий касалликлар шифохонасида ётганлиги сабаб, унинг ақли расолиги бўйича иккинчи экспертиза ўтказиш режалаштирилган.
Выявление тоннеля связывающего КР с РУз подземным путем
© FOTO пресс-служба ГКНБ КР
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда ҳам Ўзбекистон ва Қирғизистон орасида икки фуқаро уйлари орасида қазилган яширин туннел топилган эди.