ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси орқали ўтган яширин ер ости туннели топилди, бу ҳақда Ўзбекистон МХХсининг Чегарани Қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
МХХ Чегарани қўриқлаш хизмати хабарига кўра, ушбу ер ости йўлидан ўзбек-қирғиз чегараси орқали қурол-яроғ, портловчи моддалар, экстремистик адабиёт ва одамларни яширин ўтказиш мақсадида фойдаланган бўлиши мумкин.
“Контрабанданинг бундай усули ўзбек-қирғиз чегарасида бирнчи марта аниқланди.Туннел чуқурлиги 6 метр, эни 60-70 см, баландлиги 1-1,2 метрни ташкил қилади. Туннелнинг узунлиги эса 120 метрни ташкил қилди. У Ўзбекистон фуқаросининг уйини Қирғизистон фуқароси ҳовлиси билан боғлаган”,- деди қўмита ходими.
“Иккала томон ўзаро қизиқарли бўлган барча масалаларда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишди. Учрашув ўзаро ҳамфикрлик ва самарали мулоқот кайфиятида бўлиб ўтди”, — деди матбуот хизмати.
Чегара хизматлари ушбу туннелни йўқ қилишга келишиб олишди.