ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. RT мухбири Игорь Жданов Мариуполдаги “Азовсталь” заводида беркиниб ётган украиналик миллатчи жангарилар жойини кўрсатди.
Куни кеча у ердаги “Азов” (Россияда уларга қарши жиноий иш очилган) жангарилари Россияга армиясига таслим бўлган эди.
Жданов заводдаги айланма чалкаш йўлларда бўлиб, у ерда миллатчилар нималар билан шуғулланишгани акс этган видео ва суратларни ўзининг телегам каналига жойлади.
Мухбирнинг сўзларига кўра, гап батальон иштирокчиларининг “дам олиш” жойи ҳақида бормоқда. Суратдан жангарилар наркотик моддалар таъсири остида жанг қилишгани ҳақида хулоса чиқариш мумкин.
“Нарк. бат "Азов", - дея номланган пост.