Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

RT мухбири “Азовсталдаги” жангариларнинг “дам олиш” жойини кўрсатди – фото, видео

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишРазминирование территории комбината "Азовсталь" в Мариуполе
Разминирование территории комбината Азовсталь в Мариуполе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2022
Oбуна бўлиш
Суратлардан “Азов” жангарилари заводда катта эҳтимол билан наркотик моддалар истеъмол қилиб келишганини англаш мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. RT мухбири Игорь Жданов Мариуполдаги “Азовсталь” заводида беркиниб ётган украиналик миллатчи жангарилар жойини кўрсатди.
Куни кеча у ердаги “Азов” (Россияда уларга қарши жиноий иш очилган) жангарилари Россияга армиясига таслим бўлган эди.
Жданов заводдаги айланма чалкаш йўлларда бўлиб, у ерда миллатчилар нималар билан шуғулланишгани акс этган видео ва суратларни ўзининг телегам каналига жойлади.
Мухбирнинг сўзларига кўра, гап батальон иштирокчиларининг “дам олиш” жойи ҳақида бормоқда. Суратдан жангарилар наркотик моддалар таъсири остида жанг қилишгани ҳақида хулоса чиқариш мумкин.
“Нарк. бат "Азов", - дея номланган пост.
Янгиликлар лентаси
0