"Биз олган маълумотларга кўра, Одесса портидан чиқишига рухсат берилмаган кемаларнинг 21 таси Туркияга тегишли. Украина томони "хавф" баҳонасида, денгизда қолган миналарга ишора қилиб, бу кемаларнинг кетишини истамаяпти.Россия хавфсизлик коридорини очди, бироқ булар "ҳалиям чиқармаяпти". Бу ерда асосий мақсад бошқа, агар чет эл кемалари чиқиб кетса, украиналиклар аниқ нишонга айланади ва Одесса тез орада таслим бўлади. Шу сабабдан улар чет эл кемаларини, жумладан 21 та (Туркия) кемаларини чиқармаяпти”, — деб ёзади газета.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.
Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди. Россия армияси Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.