Украина Одесса портида Туркиянинг 21 та кемасини тўсиб қўйди – ОАВ
Украина Одесса портида Туркиянинг 21 та кемасини тўсиб қўйди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Украина Одесса портидаги Туркия кемаларидан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқчи. Ундан ташқари у Россия ва Туркия ўртасила низо чиқаришни истайди - ОАВ. 21.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. Украина Одесса портида Туркиянинг 21 та кемасини тўсиб қўйди (блоклади), Киев улардан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда, деб хабар берди Туркиянинг Aydınlık газетаси. РИА Новости хабарига асосан.Мақолада қайд этилишича, Киев Россия томони ушбу вазиятда операция ўтказишга қарор қилса ва турк кемаларига зарба берса, Москва ва Анқара ўртасида кескинлик юзага келади, деб ҳисоблайди.Эслатиб ўтамиз, шу кунларда НАТОга янги аъзолар қабул қилиш, жараёни кетмоқда. Финляндия ва Швециянинг альянсга қўшилиш учун берган аризасини Туркия блоклаб қўйган. Президент Таййип Эрдоған айтишига кўра, ушбу скандинавия давлатлари бир неча йиллардан буён Туркия ҳукуматига қарши курашаётган қатор террорчи ташкилотларга бошпана бериб уларнинг ёнини олиб келмоқда.
Украина Одесса портидаги Туркия кемаларидан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқчи. Ундан ташқари у Россия ва Туркия ўртасила низо чиқаришни истайди - ОАВ.
ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. Украина Одесса портида Туркиянинг 21 та кемасини тўсиб қўйди (блоклади), Киев улардан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда, деб хабар берди Туркиянинг Aydınlık газетаси. РИА Новости хабарига асосан.
"Биз олган маълумотларга кўра, Одесса портидан чиқишига рухсат берилмаган кемаларнинг 21 таси Туркияга тегишли. Украина томони "хавф" баҳонасида, денгизда қолган миналарга ишора қилиб, бу кемаларнинг кетишини истамаяпти.Россия хавфсизлик коридорини очди, бироқ булар "ҳалиям чиқармаяпти". Бу ерда асосий мақсад бошқа, агар чет эл кемалари чиқиб кетса, украиналиклар аниқ нишонга айланади ва Одесса тез орада таслим бўлади. Шу сабабдан улар чет эл кемаларини, жумладан 21 та (Туркия) кемаларини чиқармаяпти”, — деб ёзади газета.
Мақолада қайд этилишича, Киев Россия томони ушбу вазиятда операция ўтказишга қарор қилса ва турк кемаларига зарба берса, Москва ва Анқара ўртасида кескинлик юзага келади, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда НАТОга янги аъзолар қабул қилиш, жараёни кетмоқда. Финляндия ва Швециянинг альянсга қўшилиш учун берган аризасини Туркия блоклаб қўйган. Президент Таййип Эрдоған айтишига кўра, ушбу скандинавия давлатлари бир неча йиллардан буён Туркия ҳукуматига қарши курашаётган қатор террорчи ташкилотларга бошпана бериб уларнинг ёнини олиб келмоқда.
Россия махсус операцияси
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.
Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди. Россия армияси Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.