Бошқирдистон ўзбек гиламлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Республика раҳбарининг фикрича, республикада бундай заводнинг очилиши “енгил саноат ривожи учун яхши туртки” бўларди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Бошқирдистон Республикаси раҳбари Ўзбекистонга сафари чоғида Самарқанддаги гилам ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. Радий Хабиров SAG (“Sam Antep Gilam”) компанияси раҳбариятига худди шундай ишлаб чиқаришни Бошқирдистонда ҳам амалга оширишни таклиф қилди.
Башкирия хочет наладить производство узбекских ковров
“Бизнинг Бошқирдистонда ҳозирча бундай завод йўқ. Аммо кўплаб уй-жой қурилаётгани ҳисобга олинса, гилам маҳсулотларига талаб юқори. Биз хомашё, инфратузилма ва жиҳозлар, гилам ва сунъий материаллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини таклиф қилишимиз, шунингдек, ўзбекистонлик ҳамкорлар учун яхши савдо бозорини очишимиз мумкин”, - деди Хабиров.
Бошқирдистон раҳбарининг фикрича, республикада бундай заводнинг очилиши “енгил саноат ривожи учун яхши туртки” бўларди.
Башкирия хочет наладить производство узбекских ковров
SAG заводи Самарқанд вилоятида жойлашган. Корхона 2000 йилда кичик тўқимачилик фабрикаси сифатида очилган. Бугунги кунда бу ерда мингга яқин киши меҳнат қилмоқда. Улар йилига 12 миллион квадрат метргача бўлган гиламлар ишлаб чиқаради. Маҳсулотнинг тахминан 60 фоизи экспорт қилинади - компания гиламларни бутун дунё бўйлаб компания дўконлари тармоғи ва Интернет орқали сотади. Завод автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу қўл меҳнати миқдорини камайтиради ва маҳсулот таннархини пасайтиради.
Башкирия хочет наладить производство узбекских ковров
Бундан ташқари, Хабировнинг сўзларига кўра, Бошқирдистон Ўзбекистондан сабзавот ва мевалар, шунингдек, тўқимачилик, газлама, трикотаж ҳамда кийим-кечак импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида, минтақа қуруқ сут, кунгабоқар ёғи, инкубация тухумлари етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр.
“Биз Самарқандга машинасозлик мажмуамиз, станоксозлик заводларимиз маҳсулотларини етказиб беришга тайёрмиз. Ва, албатта, туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдормиз”, деб ёзиб қолдирди Хабиров ўзининг Telegram-каналида.
Маълумот учун, Радий Хабиров бошчилигидаги Бошқирдистон делегацияси 16 майдан буён Ўзбекистонда бўлиб турибди. 18 май куни бу ерда вилоятнинг сармоявий ва иқтисодий салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтиши, томонлар ўртасида 200 миллион долларга яқин сармоявий битимлар имзоланиши кутилмоқда.
Башкирия хочет наладить производство узбекских ковров