https://sputniknews.uz/20220518/boshqirdiston-ozbek-gilamlari-ishlab-chiqarishni-yolga-qoymoqchi-24640130.html
Бошқирдистон ўзбек гиламлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
Бошқирдистон ўзбек гиламлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Республика раҳбарининг фикрича, республикада бундай заводнинг очилиши “енгил саноат ривожи учун яхши туртки” бўларди. 18.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-18T15:57+0500
2022-05-18T15:57+0500
2023-04-05T18:37+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/12/24640257_0:54:1024:630_1920x0_80_0_0_3acab40e43b8c0cd57b54c9036f17b42.jpg
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Бошқирдистон Республикаси раҳбари Ўзбекистонга сафари чоғида Самарқанддаги гилам ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. Радий Хабиров SAG (“Sam Antep Gilam”) компанияси раҳбариятига худди шундай ишлаб чиқаришни Бошқирдистонда ҳам амалга оширишни таклиф қилди.Бошқирдистон раҳбарининг фикрича, республикада бундай заводнинг очилиши “енгил саноат ривожи учун яхши туртки” бўларди.SAG заводи Самарқанд вилоятида жойлашган. Корхона 2000 йилда кичик тўқимачилик фабрикаси сифатида очилган. Бугунги кунда бу ерда мингга яқин киши меҳнат қилмоқда. Улар йилига 12 миллион квадрат метргача бўлган гиламлар ишлаб чиқаради. Маҳсулотнинг тахминан 60 фоизи экспорт қилинади - компания гиламларни бутун дунё бўйлаб компания дўконлари тармоғи ва Интернет орқали сотади. Завод автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу қўл меҳнати миқдорини камайтиради ва маҳсулот таннархини пасайтиради.Бундан ташқари, Хабировнинг сўзларига кўра, Бошқирдистон Ўзбекистондан сабзавот ва мевалар, шунингдек, тўқимачилик, газлама, трикотаж ҳамда кийим-кечак импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида, минтақа қуруқ сут, кунгабоқар ёғи, инкубация тухумлари етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр.“Биз Самарқандга машинасозлик мажмуамиз, станоксозлик заводларимиз маҳсулотларини етказиб беришга тайёрмиз. Ва, албатта, туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдормиз”, деб ёзиб қолдирди Хабиров ўзининг Telegram-каналида. Маълумот учун, Радий Хабиров бошчилигидаги Бошқирдистон делегацияси 16 майдан буён Ўзбекистонда бўлиб турибди. 18 май куни бу ерда вилоятнинг сармоявий ва иқтисодий салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтиши, томонлар ўртасида 200 миллион долларга яқин сармоявий битимлар имзоланиши кутилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/12/24640257_56:0:968:684_1920x0_80_0_0_e76366310770c87d661b2be042fc090f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, россия
иқтисод, ўзбекистон, россия
Бошқирдистон ўзбек гиламлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
15:57 18.05.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Республика раҳбарининг фикрича, республикада бундай заводнинг очилиши “енгил саноат ривожи учун яхши туртки” бўларди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Бошқирдистон Республикаси раҳбари Ўзбекистонга сафари чоғида Самарқанддаги гилам ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. Радий Хабиров SAG (“Sam Antep Gilam”) компанияси раҳбариятига худди шундай ишлаб чиқаришни Бошқирдистонда ҳам амалга оширишни
таклиф қилди.
“Бизнинг Бошқирдистонда ҳозирча бундай завод йўқ. Аммо кўплаб уй-жой қурилаётгани ҳисобга олинса, гилам маҳсулотларига талаб юқори. Биз хомашё, инфратузилма ва жиҳозлар, гилам ва сунъий материаллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини таклиф қилишимиз, шунингдек, ўзбекистонлик ҳамкорлар учун яхши савдо бозорини очишимиз мумкин”, - деди Хабиров.
Бошқирдистон раҳбарининг фикрича, республикада бундай заводнинг очилиши “енгил саноат ривожи учун яхши туртки” бўларди.
SAG заводи Самарқанд вилоятида жойлашган. Корхона 2000 йилда кичик тўқимачилик фабрикаси сифатида очилган. Бугунги кунда бу ерда мингга яқин киши меҳнат қилмоқда. Улар йилига 12 миллион квадрат метргача бўлган гиламлар ишлаб чиқаради. Маҳсулотнинг тахминан 60 фоизи экспорт қилинади - компания гиламларни бутун дунё бўйлаб компания дўконлари тармоғи ва Интернет орқали сотади. Завод автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу қўл меҳнати миқдорини камайтиради ва маҳсулот таннархини пасайтиради.
Бундан ташқари, Хабировнинг сўзларига кўра, Бошқирдистон Ўзбекистондан сабзавот ва мевалар, шунингдек, тўқимачилик, газлама, трикотаж ҳамда кийим-кечак импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида, минтақа қуруқ сут, кунгабоқар ёғи, инкубация тухумлари етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр.
“Биз Самарқандга машинасозлик мажмуамиз, станоксозлик заводларимиз маҳсулотларини етказиб беришга тайёрмиз. Ва, албатта, туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдормиз”, деб ёзиб қолдирди Хабиров ўзининг Telegram-
каналида. Маълумот учун, Радий Хабиров бошчилигидаги Бошқирдистон делегацияси 16 майдан буён Ўзбекистонда бўлиб турибди. 18 май куни бу ерда вилоятнинг сармоявий ва иқтисодий салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтиши, томонлар ўртасида 200 миллион долларга яқин сармоявий битимлар имзоланиши кутилмоқда.