ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ғарб мамлакатлари Украинага етказиб бераётган қурол-яроғ террорчилар қўлига тушиши мумкин ёки янги террорчилик ташкилотларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда хавфсизлик соҳасидаги ироқлик экспертлар РИА Новостига маълум қилишди.
Акила ат-Тайининг фикрича, АҚШ ва НАТО мамлакатлари Украинага етказиб бераётган қурол-яроғ “оловга мой сепмоқда”, бу етказиб беришлар “Ислом давлати”* каби террорчилик гуруҳларнинг мустаҳкамланишига олиб келиши мумкин.
У мисол тариқасида 2014 йилги воқеаларни келтирди, ўшанда Ироқнинг шимоли ва ғарбидаги шаҳарларни эгаллаб олган ИШИД* ҳарбий базаларда қолдириб кетилган катта миқдордаги Америка ҳарбий техникаси ва қурол-яроғини қўлга киритганди.
“Ҳозир Украинага етказиб берилаётган Америка қурол-аслаҳаси, катта эҳтимол билан, контрабанда йўли билан уларни қуроллантириш ёки бошқа номлар билан янги ташкилотлар тузиш мақсадида экстремистларга, хоҳ Украинада бўлсин ёки ундан ташқари, ёки террорчи гуруҳларга, жумладан, ИШИДга* жўнатилади”, - деди ат-Тайи.
Бошқа бир ироқлик ҳарбий эксперт Жалил Халаф АҚШ Украинага етказиб бераётган қурол “бутун дунёга таҳдид соладиган хавф” эканини таъкидлади.
“Америка Украина кўп қурол-яроғ ва неонацист деб аталувчи кўнгилларни жўнатди. Бу фактнинг ўзи нафақат бу мамлакатларга, балки бутун дунё учун катта хавф туғдиради, чунки ҳеч ким бу қуроллар экстремистлар ёки ҳатто ИШИД* қўлига тушишини истисно қилмайди”, - деди эксперт.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти