https://sputniknews.uz/20220515/ukrainaga-etkazilib-berilayotgan-garb-quroli-terrorchilar-qoliga-tushishi-mumkin--ekspert-24565695.html
Украинага етказилиб берилаётган ғарб қуроли террорчилар қўлига тушиши мумкин – эксперт
Украинага етказилиб берилаётган ғарб қуроли террорчилар қўлига тушиши мумкин – эксперт
Sputnik Ўзбекистон
Ироқлик ҳарбий экспертлар Ғарб мамлакатлари Украинага етказиб бераётган қурол-яроғ террорчилар қўлига тушиши мумкинлигини маълум қилишди. 15.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-15T16:00+0500
2022-05-15T16:00+0500
2022-05-15T16:00+0500
дунёда
украина
ақш
қурол-яроғ
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0f/24565533_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_6dad2dd24c56b5f5dbb6e3b6b9e68812.jpg
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ғарб мамлакатлари Украинага етказиб бераётган қурол-яроғ террорчилар қўлига тушиши мумкин ёки янги террорчилик ташкилотларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда хавфсизлик соҳасидаги ироқлик экспертлар РИА Новостига маълум қилишди.Акила ат-Тайининг фикрича, АҚШ ва НАТО мамлакатлари Украинага етказиб бераётган қурол-яроғ “оловга мой сепмоқда”, бу етказиб беришлар “Ислом давлати”* каби террорчилик гуруҳларнинг мустаҳкамланишига олиб келиши мумкин.У мисол тариқасида 2014 йилги воқеаларни келтирди, ўшанда Ироқнинг шимоли ва ғарбидаги шаҳарларни эгаллаб олган ИШИД* ҳарбий базаларда қолдириб кетилган катта миқдордаги Америка ҳарбий техникаси ва қурол-яроғини қўлга киритганди.Бошқа бир ироқлик ҳарбий эксперт Жалил Халаф АҚШ Украинага етказиб бераётган қурол “бутун дунёга таҳдид соладиган хавф” эканини таъкидлади.“Америка Украина кўп қурол-яроғ ва неонацист деб аталувчи кўнгилларни жўнатди. Бу фактнинг ўзи нафақат бу мамлакатларга, балки бутун дунё учун катта хавф туғдиради, чунки ҳеч ким бу қуроллар экстремистлар ёки ҳатто ИШИД* қўлига тушишини истисно қилмайди”, - деди эксперт.* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0f/24565533_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_52cf79296022388b48c470e874e5bed5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, ақш, қурол-яроғ, нато
дунёда, украина, ақш, қурол-яроғ, нато
Украинага етказилиб берилаётган ғарб қуроли террорчилар қўлига тушиши мумкин – эксперт
Ироқлик ҳарбий экспертлар Ғарб мамлакатлари Украинага етказиб бераётган қурол-яроғ террорчилар қўлига тушиши мумкинлигини маълум қилишди.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ғарб мамлакатлари Украинага етказиб бераётган қурол-яроғ террорчилар қўлига тушиши мумкин ёки янги террорчилик ташкилотларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда хавфсизлик соҳасидаги ироқлик экспертлар РИА Новостига
маълум қилишди. Акила ат-Тайининг фикрича, АҚШ ва НАТО мамлакатлари Украинага етказиб бераётган қурол-яроғ “оловга мой сепмоқда”, бу етказиб беришлар “Ислом давлати”* каби террорчилик гуруҳларнинг мустаҳкамланишига олиб келиши мумкин.
У мисол тариқасида 2014 йилги воқеаларни келтирди, ўшанда Ироқнинг шимоли ва ғарбидаги шаҳарларни эгаллаб олган ИШИД* ҳарбий базаларда қолдириб кетилган катта миқдордаги Америка ҳарбий техникаси ва қурол-яроғини қўлга киритганди.
“Ҳозир Украинага етказиб берилаётган Америка қурол-аслаҳаси, катта эҳтимол билан, контрабанда йўли билан уларни қуроллантириш ёки бошқа номлар билан янги ташкилотлар тузиш мақсадида экстремистларга, хоҳ Украинада бўлсин ёки ундан ташқари, ёки террорчи гуруҳларга, жумладан, ИШИДга* жўнатилади”, - деди ат-Тайи.
Бошқа бир ироқлик ҳарбий эксперт Жалил Халаф АҚШ Украинага етказиб бераётган қурол “бутун дунёга таҳдид соладиган хавф” эканини таъкидлади.
“Америка Украина кўп қурол-яроғ ва неонацист деб аталувчи кўнгилларни жўнатди. Бу фактнинг ўзи нафақат бу мамлакатларга, балки бутун дунё учун катта хавф туғдиради, чунки ҳеч ким бу қуроллар экстремистлар ёки ҳатто ИШИД* қўлига тушишини истисно қилмайди”, - деди эксперт.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти