ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Украина қўшинлари ортга чекинаётиб, дўкон ва дорихоналарни талашмоқда. Тинч аҳолини озиқ-овқат ва тиббиёт воситаларисиз қолдиришмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Донецк халқ республикаси (ДХР) ҳукумати раҳбари маслаҳатчиси Ян Гагин маълум қилди.
Благодатное аҳоли пунктига ДХР ҳукуматидан гуманитар ёрдам олиб келинди. Гагиннинг сўзларига кўра, бу ёрдам аҳоли учун айни муддаол бўлган, зеро озиқ-овқат ва тиббиёт воситалари тақчиллиги бор. У бу ёрдам кўрсатиш мунтазам такрорланиши қўшимча қилган.
Худди шундай аҳоли пунктларига гуманитар ёрдам тарқатаётган ДХР ҳайдовчиси ўз егулигини Благодатное қишлоғидаги болаларга берди ва кўз ёшларини тутиб туролмади.