Тошкентга яна 50та замонавий тез ёрдам машиналари олиб келинди

Янги реанимобилларда ЭКГ, ИВЛ, дефибрильятор, сўрғич, кислород системаси ва бошқа замонавий тиббий ускуналар ўрнатилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам хизматига 50 та замонавий Ford реанимобиллари топширилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Ташкент получил еще 50 современных реанимобилей
Тез тиббий ёрдам машиналари беморларни ташиш ва уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга мос равишда тўлиқ жиҳозланган.
Реанимобилларга сўнгги русумдаги алоқа воситалари ўрнатилган. Бу марказдаги диспетчерлик пунктида туриб машинанинг жойлашув нуқтаси, йўллардаги ҳаракати ва машина салонида тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнини бевосита кузатиш имконини беради.
Шунингдек, уларда замонавий ЭКГ, ИВЛ, дефибрильятор, сўрғич, кислород системаси ва бошқа замонавий тиббий асбоб-ускуналар, дори қутисида тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган барча турдаги дори-дармонлар бор.
Ташкент получил еще 50 современных реанимобилей
Машиналар “O‘ZIMPEKSALOQA” МЧЖ томонидан харид қилинди.
“Пандемия даврида логистика хизматлари мураккаб бўлишига қарамай, ушбу автотранспорт воситалари ўз вақтида етказиб берилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2019 йилда шу русумдаги 150 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари вазирлик томонидан етказиб берилган эди.
Ташкент получил еще 50 современных реанимобилей