https://sputniknews.uz/20220513/toshkentga-yana-50ta-zamonaviy-tez-yordam-mashinalari-olib-kelindi-24520977.html
Тошкентга яна 50та замонавий тез ёрдам машиналари олиб келинди
Тошкентга яна 50та замонавий тез ёрдам машиналари олиб келинди
Sputnik Ўзбекистон
Янги реанимобилларда ЭКГ, ИВЛ, дефибрильятор, сўрғич, кислород системаси ва бошқа замонавий тиббий ускуналар ўрнатилган. 13.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-13T10:53+0500
2022-05-13T10:53+0500
2022-05-13T10:53+0500
жамият
тошкент
тез ёрдам машинаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0d/24521169_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_2f79bdd408e34fea279b77b8d36b2d5f.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам хизматига 50 та замонавий Ford реанимобиллари топширилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди. Тез тиббий ёрдам машиналари беморларни ташиш ва уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга мос равишда тўлиқ жиҳозланган.Шунингдек, уларда замонавий ЭКГ, ИВЛ, дефибрильятор, сўрғич, кислород системаси ва бошқа замонавий тиббий асбоб-ускуналар, дори қутисида тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган барча турдаги дори-дармонлар бор.Машиналар “O‘ZIMPEKSALOQA” МЧЖ томонидан харид қилинди.“Пандемия даврида логистика хизматлари мураккаб бўлишига қарамай, ушбу автотранспорт воситалари ўз вақтида етказиб берилди”, дейилади хабарда.Маълумот учун, 2019 йилда шу русумдаги 150 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари вазирлик томонидан етказиб берилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0d/24521169_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_04c5b8bdaaf069d7990595dad6934dc6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, тез ёрдам машинаси
жамият, тошкент, тез ёрдам машинаси
Тошкентга яна 50та замонавий тез ёрдам машиналари олиб келинди
Янги реанимобилларда ЭКГ, ИВЛ, дефибрильятор, сўрғич, кислород системаси ва бошқа замонавий тиббий ускуналар ўрнатилган.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам хизматига 50 та замонавий Ford реанимобиллари топширилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
хабар берди.
Тез тиббий ёрдам машиналари беморларни ташиш ва уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга мос равишда тўлиқ жиҳозланган.
Реанимобилларга сўнгги русумдаги алоқа воситалари ўрнатилган. Бу марказдаги диспетчерлик пунктида туриб машинанинг жойлашув нуқтаси, йўллардаги ҳаракати ва машина салонида тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнини бевосита кузатиш имконини беради.
Шунингдек, уларда замонавий ЭКГ, ИВЛ, дефибрильятор, сўрғич, кислород системаси ва бошқа замонавий тиббий асбоб-ускуналар, дори қутисида тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган барча турдаги дори-дармонлар бор.
Машиналар “O‘ZIMPEKSALOQA” МЧЖ томонидан харид қилинди.
“Пандемия даврида логистика хизматлари мураккаб бўлишига қарамай, ушбу автотранспорт воситалари ўз вақтида етказиб берилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2019 йилда шу русумдаги 150 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари вазирлик томонидан етказиб берилган эди.