ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Украина атрофидаги инқирознинг давом этиши бутун Европанинг иқтисодий барбод бўлишига олиб келади. Бу ҳақда Болгария президенти Румен Радев маълум қилди.
“Бу Европанинг иқтисодий ўз ўзидан йўқ бўлиб кетишини англатади. Ва биз бу йўналиш сари боряпмиз”, - деди Болгария етакчиси NTV телеканали эфирида.
Радев яқинда Украинага ҳарбий ёрдам юборишни маъқуллаган Болгария парламентини танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, Болгарияни можарога жалб этиш “хавфли қадамдир”. Болгария президенти бунга ўхшаш кўмак хатарларга сабаб бўлишини таъкидлади.
Россия махсус операцияси
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.
Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди. Россия армияси Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.