ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Украина атрофидаги инқирознинг давом этиши бутун Европанинг иқтисодий барбод бўлишига олиб келади. Бу ҳақда Болгария президенти Румен Радев маълум қилди.Радев яқинда Украинага ҳарбий ёрдам юборишни маъқуллаган Болгария парламентини танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, Болгарияни можарога жалб этиш “хавфли қадамдир”. Болгария президенти бунга ўхшаш кўмак хатарларга сабаб бўлишини таъкидлади.Бразилиянинг собиқ президенти Украинадаги вазиятда АҚШ ва ЕИ айбдор деб ҳисоблайди
Болгария президенти Радев: Украина инқирози чўзилиши Европанинг ўзидан ўзи йўқ бўлишига олиб келади.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Украина атрофидаги инқирознинг давом этиши бутун Европанинг иқтисодий барбод бўлишига олиб келади. Бу ҳақда Болгария президенти Румен Радев маълум қилди.
“Бу Европанинг иқтисодий ўз ўзидан йўқ бўлиб кетишини англатади. Ва биз бу йўналиш сари боряпмиз”, - деди Болгария етакчиси NTV телеканали эфирида.
Радев яқинда Украинага ҳарбий ёрдам юборишни маъқуллаган Болгария парламентини танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, Болгарияни можарога жалб этиш “хавфли қадамдир”. Болгария президенти бунга ўхшаш кўмак хатарларга сабаб бўлишини таъкидлади.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.
Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди. Россия армияси Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.