Украина ҳарбийлари ДХРдаги йирик нефть базасини ўққа тутишди – видео

Отишмалардан кейин Макеевка туманидаги ёқилғи омбори ёниб кетган.
Sputnik
ДХРдаги йирик нефть базаси украиналик ҳарби йлар ўққа тутишганидан ёниб кетганини расмийлар тасдиқлашди.
Украиналик ҳарбийлар турар жой биносига 122 мм калибрли гаубиция билан зарба беришган.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди - Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтирилди.