ФВВ тоғда оёғини синдириб олган фуқарони эвакуация қилди - видео

ФВВ қутқарувчилари жабрланган фуқарога биринчи ёрдам кўрсатиб, уни туман тез ёрдам бўлими ходимларига топширишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бўстонлиқ тоғларида оёғинги синдириб олган фуқарони эвакуация қилди.
Кеча, 2 май куни соат 15:00 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Янги қўрғон қишлоғига табиат қўйнида дам олиш учун борган фуқаролардан бири “Сой мазор” шаршараси тепасига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган ва эҳтиётсизлиги оқибатида тепаликдан йиқилган ҳамда ўнг оёғининг сон қисмини синдириб олган, - дейилади хабарда.
Воқеа жойига зудлик билан Бўстонлиқ тумани Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тепаликдан олиб тушиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширган.
Малакавий тиббий ёрдам кўрсатиш учун Бўстонлиқ тумани марказий шифохонасига юборилган.