https://sputniknews.uz/20220503/fvv-togda-oyogini-sindirib-olgan-fuqaroni-evakuatsiya-qildi---video-24333139.html
ФВВ тоғда оёғини синдириб олган фуқарони эвакуация қилди - видео
ФВВ тоғда оёғини синдириб олган фуқарони эвакуация қилди - видео
Sputnik Ўзбекистон
ФВВ қутқарувчилари жабрланган фуқарога биринчи ёрдам кўрсатиб, уни туман тез ёрдам бўлими ходимларига топширишди. 03.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-03T11:24+0500
2022-05-03T11:24+0500
2022-05-03T12:54+0500
жамият
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
бахтсиз ҳодиса
ёрдам
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0f/23999692_0:157:3081:1890_1920x0_80_0_0_02513fac68834698de1b29567046463d.jpg
ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бўстонлиқ тоғларида оёғинги синдириб олган фуқарони эвакуация қилди.Кеча, 2 май куни соат 15:00 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Янги қўрғон қишлоғига табиат қўйнида дам олиш учун борган фуқаролардан бири “Сой мазор” шаршараси тепасига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган ва эҳтиётсизлиги оқибатида тепаликдан йиқилган ҳамда ўнг оёғининг сон қисмини синдириб олган, - дейилади хабарда. Воқеа жойига зудлик билан Бўстонлиқ тумани Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тепаликдан олиб тушиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширган. Малакавий тиббий ёрдам кўрсатиш учун Бўстонлиқ тумани марказий шифохонасига юборилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0f/23999692_174:0:2905:2048_1920x0_80_0_0_f82343f9627ce5a5d93068cd25498e94.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв), бахтсиз ҳодиса, ёрдам
жамият, фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв), бахтсиз ҳодиса, ёрдам
ФВВ тоғда оёғини синдириб олган фуқарони эвакуация қилди - видео
11:24 03.05.2022 (янгиланди: 12:54 03.05.2022) ФВВ қутқарувчилари жабрланган фуқарога биринчи ёрдам кўрсатиб, уни туман тез ёрдам бўлими ходимларига топширишди.
ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бўстонлиқ тоғларида оёғинги синдириб олган фуқарони эвакуация қилди.
Кеча, 2 май куни соат 15:00 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Янги қўрғон қишлоғига табиат қўйнида дам олиш учун борган фуқаролардан бири “Сой мазор” шаршараси тепасига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган ва эҳтиётсизлиги оқибатида тепаликдан йиқилган ҳамда ўнг оёғининг сон қисмини синдириб олган, - дейилади хабарда.
Воқеа жойига зудлик билан Бўстонлиқ тумани Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тепаликдан олиб тушиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширган.
Малакавий тиббий ёрдам кўрсатиш учун Бўстонлиқ тумани марказий шифохонасига юборилган.