FP: Россиянинг нефтдан олган даромади рекорд ўрнатиши мумкин

Бу энергия ресурсларини Европа, Ҳиндистон ва Туркияга етказиб беришни ошириш сабаб юз бериши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Апрель ойида Россиянинг нефть экспортидан олган даромади ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичлардан юқори бўлиши мумкин, дея ёзади “Foreign Policy” журнали.
Мақола муаллифи сўзларига кўра, бундай сценарий энергия ресурсларини Европа, Ҳиндистон ва Туркияга етказиб беришни ошириш сабаб юз бериши мумкин.
“Ҳозир Россияга қарши санкция киритган кўплаб мамлакатлар, ундан энергия ресурсларини хариб қилиб, ўз ҳаракатларини жиддий бузишмоқда. Айрим ҳолатларда апрель ойидаги етказиб бериш ҳажмлари ҳатто март ойига қараганда кўпроқ бўлди”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, март ойида кунлик нефть етказиб берилиши 3,3 миллион баррелни ташкил этган. Энди эса бу кўрсаткич 3,6 баррелга тенг.
Ўз навбатида АҚШ Давлат департаментининг собиқ мутахассиси Эдвард Фишан Россия нефть ва газ савдосидан кунига камида 1 миллиард доллар оляпти деб ҳисоблайди.
“Асосий улуш Европага тўғри келмоқда. Айрим Европа мамлакатлари Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда, бироқ у Россия нефти ва гази учун тўлов билан солиштирилганда кам”, - дейди у.
Ғарб Россияга қарши санкциялар билан ўзини ўзи жазолади - Хитой иқтисодчилари
Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Европа Иттифоқи Россия газисиз бир ҳафта ҳам яшай олмаслигини айтган эди.