https://sputniknews.uz/20220426/rossiyan-neft-24213567.html
FP: Россиянинг нефтдан олган даромади рекорд ўрнатиши мумкин
FP: Россиянинг нефтдан олган даромади рекорд ўрнатиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Бу энергия ресурсларини Европа, Ҳиндистон ва Туркияга етказиб беришни ошириш сабаб юз бериши мумкин. 26.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-26T13:01+0500
2022-04-26T13:01+0500
2023-04-05T18:37+0500
иқтисод
нефть
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1a/24212311_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_bf36bf4d54a747dca50a8f2258c9a43d.jpg
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Апрель ойида Россиянинг нефть экспортидан олган даромади ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичлардан юқори бўлиши мумкин, дея ёзади “Foreign Policy” журнали.Мақола муаллифи сўзларига кўра, бундай сценарий энергия ресурсларини Европа, Ҳиндистон ва Туркияга етказиб беришни ошириш сабаб юз бериши мумкин.Қайд этилишича, март ойида кунлик нефть етказиб берилиши 3,3 миллион баррелни ташкил этган. Энди эса бу кўрсаткич 3,6 баррелга тенг.Ўз навбатида АҚШ Давлат департаментининг собиқ мутахассиси Эдвард Фишан Россия нефть ва газ савдосидан кунига камида 1 миллиард доллар оляпти деб ҳисоблайди.“Асосий улуш Европага тўғри келмоқда. Айрим Европа мамлакатлари Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда, бироқ у Россия нефти ва гази учун тўлов билан солиштирилганда кам”, - дейди у.Ғарб Россияга қарши санкциялар билан ўзини ўзи жазолади - Хитой иқтисодчилариАввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Европа Иттифоқи Россия газисиз бир ҳафта ҳам яшай олмаслигини айтган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1a/24212311_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_1932c1a2de2bd01b43abcd1793c67aec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, нефть, россия
FP: Россиянинг нефтдан олган даромади рекорд ўрнатиши мумкин
13:01 26.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Бу энергия ресурсларини Европа, Ҳиндистон ва Туркияга етказиб беришни ошириш сабаб юз бериши мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Апрель ойида Россиянинг нефть экспортидан олган даромади ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичлардан юқори бўлиши мумкин, дея
ёзади “Foreign Policy” журнали.
Мақола муаллифи сўзларига кўра, бундай сценарий энергия ресурсларини Европа, Ҳиндистон ва Туркияга етказиб беришни ошириш сабаб юз бериши мумкин.
“Ҳозир Россияга қарши санкция киритган кўплаб мамлакатлар, ундан энергия ресурсларини хариб қилиб, ўз ҳаракатларини жиддий бузишмоқда. Айрим ҳолатларда апрель ойидаги етказиб бериш ҳажмлари ҳатто март ойига қараганда кўпроқ бўлди”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, март ойида кунлик нефть етказиб берилиши 3,3 миллион баррелни ташкил этган. Энди эса бу кўрсаткич 3,6 баррелга тенг.
Ўз навбатида АҚШ Давлат департаментининг собиқ мутахассиси Эдвард Фишан Россия нефть ва газ савдосидан кунига камида 1 миллиард доллар оляпти деб ҳисоблайди.
“Асосий улуш Европага тўғри келмоқда. Айрим Европа мамлакатлари Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда, бироқ у Россия нефти ва гази учун тўлов билан солиштирилганда кам”, - дейди у.
Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Европа Иттифоқи Россия газисиз бир ҳафта ҳам яшай
олмаслигини айтган эди.