Россия ва Хитой миллий валюталарда савдо қилиш учун инфратузилма тайёрлади

Россия ТИВ: сўнгги воқеалар миллий валюталар тўловнинг энг ишончли ва ҳимояланган шакли эканини кўрсатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Москва ва Пекин миллий валюталардаги савдо-сотиққа ўтиш учун барча инфратузилмани йўлга қўйди. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Игорь Моргулов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги воқеалар миллий валюталар тўловнинг энг ишончли ва ҳимояланган шакли эканини кўрсатган.
“Бизнинг Хитой билан бу соҳада зарур инфратузилмамиз йўлга қўйилган: Россияда юань клиринги учун ваколатли банк фаолият юритади, Москва биржасида савдолар рубль-юань жуфтлигида олиб борилмоқда, Марказий банклар ўртасида валюта свопи тўғрисида битим имзоланган”, - деди дипломат. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Моргулов сўнгги йилларда Россия-Хитой савдосида миллий валюталар улуши сезиларли ўсганини қайд этди, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида у 25 фоизни ташкил этган. Яқин йилларда бу кўрсаткич жадал ўсишига умид қилинмоқда.
Россия Федерал божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Россия ва Хитой ўртасидаги савдо 35,2 фоизга ошиб, 140,705 миллиард долларни ташкил этган. Мамлакатлар бу кўрсаткични яқин йилларда 200 миллиард долларга етказишни режалаштиришмоқда.
Хитой раҳбари бир томонлама санкцияларга қарши чиқди
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Москва ташқи савдо ҳисоб-китобларини рубль ва ишончли ҳамкор мамлакатлар миллий валюталарига ўтказишни тезлаштириши лозимлигини маълум қилгани хабар қилинган эди.