https://sputniknews.uz/20220426/rossiya-xitoy-24220125.html
Россия ва Хитой миллий валюталарда савдо қилиш учун инфратузилма тайёрлади
Россия ва Хитой миллий валюталарда савдо қилиш учун инфратузилма тайёрлади
Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ: сўнгги воқеалар миллий валюталар тўловнинг энг ишончли ва ҳимояланган шакли эканини кўрсатди. 26.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-26T15:49+0500
2022-04-26T15:49+0500
2023-04-05T18:37+0500
дунёда
хитой
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1a/24217635_0:23:3072:1751_1920x0_80_0_0_fc2a85e93b7cbab23ec3f6a7398b51cb.jpg
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Москва ва Пекин миллий валюталардаги савдо-сотиққа ўтиш учун барча инфратузилмани йўлга қўйди. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Игорь Моргулов маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, сўнгги воқеалар миллий валюталар тўловнинг энг ишончли ва ҳимояланган шакли эканини кўрсатган.Моргулов сўнгги йилларда Россия-Хитой савдосида миллий валюталар улуши сезиларли ўсганини қайд этди, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида у 25 фоизни ташкил этган. Яқин йилларда бу кўрсаткич жадал ўсишига умид қилинмоқда.Россия Федерал божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Россия ва Хитой ўртасидаги савдо 35,2 фоизга ошиб, 140,705 миллиард долларни ташкил этган. Мамлакатлар бу кўрсаткични яқин йилларда 200 миллиард долларга етказишни режалаштиришмоқда.Хитой раҳбари бир томонлама санкцияларга қарши чиқдиАввалроқ Россия президенти Владимир Путин Москва ташқи савдо ҳисоб-китобларини рубль ва ишончли ҳамкор мамлакатлар миллий валюталарига ўтказишни тезлаштириши лозимлигини маълум қилгани хабар қилинган эди.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2022
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    дунёда, хитой, россия
Россия ва Хитой миллий валюталарда савдо қилиш учун инфратузилма тайёрлади
15:49 26.04.2022  (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Россия ТИВ: сўнгги воқеалар миллий валюталар тўловнинг энг ишончли ва ҳимояланган шакли эканини кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Москва ва Пекин миллий валюталардаги савдо-сотиққа ўтиш учун барча инфратузилмани йўлга қўйди. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Игорь Моргулов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги воқеалар миллий валюталар тўловнинг энг ишончли ва ҳимояланган шакли эканини кўрсатган.
“Бизнинг Хитой билан бу соҳада зарур инфратузилмамиз йўлга қўйилган: Россияда юань клиринги учун ваколатли банк фаолият юритади, Москва биржасида савдолар рубль-юань жуфтлигида олиб борилмоқда, Марказий банклар ўртасида валюта свопи тўғрисида битим имзоланган”, - деди дипломат. Унинг сўзларидан РИА Новости 
иқтибос келтирган.Моргулов сўнгги йилларда Россия-Хитой савдосида миллий валюталар улуши сезиларли ўсганини қайд этди, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида у 25 фоизни ташкил этган. Яқин йилларда бу кўрсаткич жадал ўсишига умид қилинмоқда.
Россия Федерал божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Россия ва Хитой ўртасидаги савдо 35,2 фоизга ошиб, 140,705 миллиард долларни ташкил этган. Мамлакатлар бу кўрсаткични яқин йилларда 200 миллиард долларга етказишни режалаштиришмоқда.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Москва ташқи савдо ҳисоб-китобларини рубль ва ишончли ҳамкор мамлакатлар миллий валюталарига ўтказишни тезлаштириши лозимлигини маълум қилгани 
хабар қилинган эди.