Бу қизиқ

Парҳезшунос шоколаднинг кутилмаган ижобий таъсирини маълум қилди

Eat This, Not That : шоколад қон айланишини яхшилаши ва ҳатто қон босимини тушириши мумкин.
Sputnik
Парҳезшунослар Кортни Джанджело ва Триста Бест Eat This, Not That порталига шоколаднинг кутилмаган фойдали жиҳатларини маълум қилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, қора шоколадда оддий шоколадга қараганда анча фойдали, чунки, унинг таркибида какао миқдори кўп бўлиб, у антиоксидантларга бой. Масалан флаваноид антиоксиданти юракка ижобий таъсир қилади.
“Антиоксидантлар қон айланишини яхшилаши, тромблар пайдо бўлиш хавфини камайтириши ва ҳатто қон босимини тушириши мумкин. Шоколадни меъёрда истеъмол қилиш инсульт ва бошқа юрак касалликларини хавфини йўқотиши мумкин”, - дейди Джанджело.
Шоколад тушкунликни бартараф қилишга ҳам ёрдам беради. Бироқ бунда шакар миқдорига жиддий эътибор бериш керак. Шакар моддаси кўпайганда безовталаниш ва тушкунлик кайфияти ривожланиши мумкин. Шунингдек, кўп шоколад ейиш мевалар истеъмол қилиш хоҳишини йўқотади.
Шу билан бирга ушбу маҳсулот мия ва унинг когнитив функцияларини яхшилашга ёрдам беради.